Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet72/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Зайдийлар. Мазкур фирқа асосчиси Зайд ибн Али Мадинада туғилган (698-740). Отаси Мухтор Сақафий, онаси эса Синд юртидан келган чўрилардан эди. Имом Зайд отаси қўлида таҳсил олди. Отасининг вафотидан сўнг диний илмларни акаси Муҳаммад Боқирдан ўрганди. Шунингдек, ўз тенгқурларидан бўлган Жаъфар Содиқдан ҳадис ва фиқҳ илмларини ўрганди. Зайд ибн Али илм йўлида Басрага бориб мўътазила, қадария, жаҳмия ва бошқа турли фирқалар ақидалари асосларини ўрганди. У вақтда Басра ва Куфада мазкур фирқалар каби форс фалсафасидан таъсирланган оқимлар кўп эди. У ерда Восил ибн Атодан (мўтазилия фирқаси асосчиси) ақида илмини мукаммал эгаллагач, ўзи учун мўътазилийлар йўлини танлади.
Кейинчалик Зайд ибн Али мўътадилроқ йўлни танлади. Унинг фикрига кўра, имомлик бир шахс томонидан тайин қилинмайди ва у ўз авлодларига имомликни васият ҳам қилмайди, балки Фотиманинг зурриётидан бўлган шижоатли, мужтаҳид, хақни баралла айтувчи киши сайланади.
Зайдийлар эътиқодига кўра:

  1. бир вақтнинг ўзида икки ўлкада икки имомга байъат қилиш жоиз;

  2. имомлар бегуноҳ эмас;

  3. тақия (шароит оғирлашган пайтда эътиқодни сир тутиш) ножоиз;

  4. саҳобалар ҳақида нолойиқ сўзларни айтиш мумкин эмас;

  5. Абу Бакр, Умар ва Усмон (р.а.)лар ҳам халифаликка лойиқ бўлганлар.

Имом Зайд ибн Алининг “Мажмуъ” номли китобидаги қарашлари зайдия фиқҳининг асосини ташкил қилади. У ҳам бошқа фақиҳлар каби биринчи ўринда Қуръонни, кейин эса сунна, ижмо, қиёс, истиҳсон, сўнгра ақлни шариат асосларидан деб ҳисоблайди.
Зайдия фиқҳининг ўзига хос томонлари қуйидагича:

  1. аҳли китоб (самовий китобга эга бошқа дин вакиллари: яҳудийлар, христианлар) томонидан сўйилган ҳайвон гўштини ейиш, улар билан қуда-андачилик қилиш ҳаром;

  2. махси (оёқ кийим)га масҳ тортиш жоиз эмас.

Зайдия фирқаси вакиллари ҳозирги кунда Яманда кўп учрайди. Бу фирқа бир неча майда фирқачаларга бўлинган. Улардан жорудия, сулаймония, батрия, қосимия, носирия, ҳодувияларни зикр этиш мумкин.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling