Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Хаворижларнинг келиб чиқиши
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Хаворижларнинг келиб чиқиши
Али билан Муовия ўртасидаги тузилган битим бир гуруҳ Али тарафдорларининг кескин қаршилигига дуч келди. Битим пайтида Куфа яқинида турган 12 минг кишидан иборат кўшиннинг бир қисми Алидан норози бўлиб, “ҳукм чиқариш фақат Аллоҳнинг кўлидадир”, деган шиор билан қўшинни тарк этиб, Куфа яқинидаги Ҳарура қишлоғига кетдилар. Илгари Алига тарафдор бўлган бу фирқанинг Куфадаги “хypyж” (чиқиш) воқеаси уларнинг “хавориж” (қарши чиқувчи) номини олишларига сабаб бўлди. Бу воқеа Ҳарура қишлоғида юз берганлиги боис уларни “ҳарурийлар” деб ҳам атаганлар. Бундан ташқари, улар ўзларини “Шурот” (жонларини Аллоҳ йўлида тиккан кишилар) деб ҳам номлаганлар. Яна уларнинг “Муҳаккима” (“ҳукм Аллоҳнинг қўлида” дегувчилар) номлари ҳам бор. Хаворижлар ўзларига Абдуллоҳ ибн Ваҳб ар-Росибийни амир этиб сайлаб, Али ва Муовияни йўқ қилиш пайига тушдилар. Алини хаворижлардан Абдураҳмон ибн Мулжам қатл этгач, улар икки фирқага бўлиниб, бири Ироқда қолди, иккинчиси Арабистон ярим оролига кетди. Умавийлар даврида хаворижларга қарши кескин кураш олиб борилди. Чунки улар давлатга катта хавф солардилар. Бу даврда хаворижлар кучайиб, Карман, Форс, Ямома, Хадрамавт, Тоиф ва Яман каби катта шаҳарларни эгалладилар. Умавийлар даври тугаб, аббосийлар сулоласи халифаликни қўлга олганидан кейин ҳам бу тоифа бир муддат ўз кучини йўқотмади. Бироқ аббосийлар узоқ вақт уларга қарши узлуксиз олиб борган курашларидан сўнггина хаворижлар инқирозга юз тутди. Уламолар томонидан хаворижлар адашган фирқа сифатида тан олинган ва уларнинг ақидалари ботил, деб ҳисобланган. Хаворижлар таълимотлари: “Гуноҳи кабира” (“катта гуноҳ”) қилган кишини кофир деб эътиқод қилдилар. Шунга кўра, Усмонни Абу Бакр ва Умар йўлидан юрмагани учун кофир дедилар. Али, Муовия, Абу Мусо, Ибн Ослар “Сиффин” куни ўзаро сулҳда қатнашганлари учун улар наздида кофирдирлар; Золим подшоҳга қарши чиқишни вожиб деб билдилар. Шиаликдаги “тақия”, яъни ўз эътиқодини яширин сақлаш мумкинлиги ҳақидаги ақидани рад этдилар. Ўзлари заиф бўлсалар ҳам, золим подшоҳ қудратли бўлса ҳам унга қарши чиқиш вожиб бўлаверади деб ҳисоблардилар; Қурайш қабиласидан бўлмаса ҳам, араб бўлмаса ҳам мусулмонлар томонидан сайланган ҳар қандай одам халифа бўла олади. Халифалик шиалар айтганидек, маълум жамоат ичида чекланмаган; Қуръони каримни “махлуқ”, яъни “яратилган”, азалий эмас деб эътиқод қиладилар; Намоз, рўза, закот ва бошқа амалларни имоннинг бир бўлаги ва киши то барча амалларни бажармагунча дили билан тасдиқлаб, тили билан айтиши кифоя эмас дедилар. VII аср иккинчи ярмида хаворижлар орасида йигирмага яқин турли гуруҳлар пайдо бўлди. Улар ичида энг йириклари – ибодийлар, азрақийлар, ҳамда суфрийлардир.
Исломдаги уч йирик йўналишдан бири бўлиб, халифалик хусусидаги ихтилоф натижасида вужудга келган. Шиа сўзининг тўлиқ шакли “аш-Шиа” (тарафдорлар, гуруҳ, партия) ёки “Шиату Али” (Али тарафдорлари) бўлиб, бу ном ҳазрат Алига эргашганлар ва уларнинг авлодларига нисбатан берилган. Шиаликда имомат асосий диний рукнлардан ҳисобланиб, у жамият манфаатларидан эмас, балки дин рукнларидан келиб чиқади деб эътиқод қилинади. Уларнинг таълимотига кўра, раҳбар халқ томонидан сайланмай, балки раҳбарлик мерос сифатида ўтади. Расулуллоҳ Алини халифа этиб тайинлаган, ундан кейин эса халифалик унинг авлодларида қонуний мерос сифатида васият йўли билан узатилади. Улар Алининг халифаликка ҳақли эканлигини илоҳий деб биладилар, имомлик уларда пайғамбарлик каби илоҳий мансаб ҳисобланиб, Аллоҳ бандалари орасидан пайғамбарларини танлаб, уларни гуноҳлардан сақлагани ва уларга “илми ладун” (Аллоҳ ҳузуридан берилган илм) бергани каби, халифаларни ҳам шундай танлайди дейдилар. Абу Бакр, Умар ва Усмонлар эса бу ҳуқуқни Алидан зўрлик билан тортиб олишган, Али ўша даврда халифаликни бошқарганми ёки йўқми бундан қатъи назар, Алининг халифалиги Расулуллоҳ вафотларининг биринчи кунидан бошланган, деб даъво қиладилар. Шиалик имомийлар ва исмоилийлар каби икки йирик оқимга бўлиниб кетган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling