Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси
Суннийлик (Аҳли сунна вал-жамоа) йўналиши
Download 1.58 Mb.
|
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир
Суннийлик доирасида тўрт фиқҳий мазҳаб (араб. йўл) ва икки ақидавий таълимот мавжуд бўлиб, хавориж ва шиа фирқаларидан фарқли равишда улар бир-бирларини рад этмайдилар. Бугунги кунга қадар ҳам, сунний уламолар тўрттала фиқҳий ва иккала ақидавий мазҳабларнинг тўғри экани, уларнинг бир-бирини тўлдириши, бундай фарқлилик тарихий, ижтимоий омиллар маҳсули экани ва бу мусулмонлар учун осонлик яратишига иттифоқ қилишган. “Аҳли сунна вал-жамоа” таркибига кирувчи фиқҳий мазҳаблар қуйидагилардир: Ҳанафийлик мазҳаби. Ҳанафия мазҳабининг асосчиси ал-Имом ал-Аъзам Абу Ҳанифа ан-Нуъмон ибн Собит ал-Куфий (80-150/699-767) – форслардан бўлиб, умавийлар (661-750) ва аббосийлар (750-1258) давлати айни авж олган даврда яшаган тобиинлардандир. Абу Ҳанифа Анас ибн Молик билан учрашган ва ундан “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир” ҳадисини ривоят қилган. Уни “аҳли раъй Имоми”, “аҳли Ироқ фақиҳи”, “Ҳанафий мазҳаби соҳиби” каби номлар билан манбаларда келтирилади. Касби газлама савдоси билан шуғулланиш эди. Ёшлик чоғидаёқ Қуръонни ёд олган. 18 йил устози Ҳаммод ибн Аби Сулаймондан таҳсил олган. Фиқҳ илмини Иброҳим ан-Нахаий ва аш-Шаъбийдан олган. Абу Ҳанифанинг етук талабаларидан Абу Юсуф (113-182/731-769) ва Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийларни (132-189/709-805) алоҳида айтиб ўтиш зарур. Ҳанафий мазҳаби “насс”лардан (яъни Қуръон ва ҳадис) ташқари ҳадисларни қабул қилишда алоҳида шартларни белгилаганлиги, қиёс (аналогия), истеҳсон принципларидан фойдаланиши, Мовароуннаҳр мактаби маҳаллий урф-одатларни ҳуқуқ манбаи сифатида қабул қилиши билан ажралиб туради. Бошқа мазҳаблардан фарқли жиҳатлар мазкур хусусиятлар негизида юзага келади. Ҳанафий мазҳаби, асосан, Албания, Босния ва Герцеговина, Туркия, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Жибути, Эритрея мамлакатларида кенг тарқалган. Download 1.58 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling