Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet77/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Ақидавий таълимотлар
VIII аср иккинчи ярми, IX аср бошларига келиб мусулмонлар орасида эътиқодга боғлиқ бўлган – Аллоҳнинг зоти-сифатлари, тақдир, имон каби масалаларда ихтилофлар пайдо бўлди. Баъзи фирқалар ақлга ортиқча таянгани боис уламолар томонидан адашганлар қаторига қўшилган бўлса (мўътазилийлар, қадарийлар), баъзилари Қуръон ва ҳадис маъноларини сўзма-сўз талқин қилиш (жабарийлар, сифатийлар) орқали нотўғри йўлга кириб кетдилар. Иш шу даражага бордики, мазкур бузуқ ақида эгалари давлат раҳбари даражасигача кўтарилиб, аҳолига нотўғри ақидани мажбурлаб сингдирмоқчи ҳам бўлишди. Мана шундай вазиятда ақида илми билан жиддий шуғулланиш, Қуръон ва ҳадис асосидаги тўғри ақидани ишлаб чиқиш зарурати туғилди. Бу ишга қўл урган икки буюк аллома Имом Мотуридий ва Имом Ашъарийлар эди.
Мотуридия таълимоти. Мотуридия таълимотининг асосчиси Абу Мансур ал-Мотуридий Самарқанднинг Мотурид қишлоғида 870 йилда таваллуд топиб, шу ерда 944 йил вафот этган. Қабри Чокардзида авлиёлар қабристонида жойлашган. Мотуридий ҳақида маълумотлар келган энциклопедик манбаларда унинг хориж сафарларига борганлиги ҳақида хабарлар учрамайди. Лекин, шунга қарамасдан Мотуридий Мовароуннаҳрда Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собитнинг фиқҳий ва ақидавий қарашларини сақлаб қолиши ва кейинчалик ушбу таълимот таъсирида ўзининг “Мотуридия” деб ном олган таълимотига тамал тошини қўйиши билан йирик олим сифатида шуҳрат қозонган. У ўзининг бутун умри давомида калом (ақида) илми билан машғул бўлган.
Мотуридия таълимоти вакилларининг Абу Ҳанифа мазҳаби эътиқодига асосланган. Шундай бўлса ҳам, калом илмида “Ҳанафия каломи” деган ибора умуман ишлатилмайди. Бироқ, Мотуридий Мовароуннаҳрдан чиққан калом илмидаги энг машҳур аллома сифатида тан олингани ҳақиқатдир.
Мотуридий йирик издошларидан яна бири Нуриддин ас-Собуний (ваф. 580/1184 й.) “Ал-Бидоя” асарида Мотуридийни “аш-Шайх ал-имом”, “Раис аҳли сунна вал-жамоа”, “Олим ал-ҳудо” каби сифатлар билан улуғлаган. Мотуридийнинг кейинги асрдаги издошларидан турк олими Ибн ал-Ҳумом ҳам ўзининг “Китоб ал-мусояра” номли асарида Мотуридий ва самарқандлик уламолар ҳақида сўз юритар экан, Мотуридийни уларнинг устози, деб атаган.
Мотуридий хоҳ ўзи яшаган асрда, хоҳ кейинги асрларда бўлсин, таъсири кучли мутакаллим бўлган. Шунинг натижасида унинг калом илмидаги ўзига хос услублари ва фикрлари XI асрга келиб Мовароуннаҳрда алоҳида мактаб сифатида қабул қилиниши арафасида эди. Чунки бу каби эътирофни Саъдиддин Масъуд ибн Умар ат-Тафтазоний (ваф. 792/1390) ҳам унга нисбатан билдирган. Тафтазоний мовароуннаҳрлик ҳанафий мутакаллимларни “мотуридия” деган умумий ном билан атайди. Гарчи маълум сабабларга кўра, ашъарийлар каби кўп сонли тарафдорларига эга бўлмаса-да, аҳли сунна вал-жамоанинг энг кучли ва ўзига хос жабҳасини ташкил қилган мотуридия таълимоти келажакда кўп тадқиқ қилиниши муҳим бўлган таълимотдир.
Шу билан бир қаторда айтиш лозимки, ҳозирги давр шарқшуносларининг қатор вакиллари Мотуридий таълимотига нисбатан “Ҳанафий-Мотуридий” атамаси қўллангани эътиборни тортади. Бундан кўриниб турибдики, улар мотуридия калом мактабини мустақил калом мактабидан кўра, кўпроқ, ҳанафия мактабининг бир бўлаги сифатида баҳолаганлар. Аммо юқоридаги фикрлардан қатъи назар, мотуридия таълимотини алоҳида калом мактаби сифатида эътироф этган олимларни ҳам учратамиз.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   73   74   75   76   77   78   79   80   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling