Электр таъминоти етиб бормаган истеъмолчиларни муқобил энергия манбалари орқали таъминлашнинг иқтисодий самарадор турини аниқлаш


Download 0.88 Mb.
bet1/2
Sana16.03.2023
Hajmi0.88 Mb.
#1273004
  1   2
Bog'liq
Muqobil energiya manbalari


Электр таъминоти етиб бормаган истеъмолчиларни муқобил энергия манбалари орқали таъминлашнинг иқтисодий самарадор турини аниқлаш.
УДК 621.311.
Садуллаев Насулло Нематович, Бухоро муҳандислик-технология институти, “Энергетика” факултети декани техника фанлари доктори. Телефон: + 998-93-960-97-88;
Музаффаров Фирдавс Фузайил ўғли, Бухоро муҳандислик-технология институти. “Электр механикаси ва технологиялари” кафедраси ассистенти. Телефон: + 998-97- 282-20-62
Чўллиева Гули Ўктамбой қизи- Бухоро муҳандислик-технология инстутути магистранти.
Аннотатция
Ушбу мақолада автоном электр энергияси истеъмолчиларини муқобил энергия манбалари билан таъминлашнинг таҳлиллари келтириб ўтилган. Таклиф этилган шамол энергия манбаининг техник параметрлари ва бу турбиналарнинг қувват эгри чизиқларининг графиклари берилган.
Калит сўзлар: микрогес, автоном, ҳаво тезлиги, электр таъминоти, қувват эгри чизиғи, панел, шамол харитаси, техник параметр.
Аннотации
В статье дан анализ обеспеченности автономных потребителей электроэнергии альтернативными источниками энергии. Приведены технические параметры предлагаемого источника энергии ветра и графики кривых мощности этих турбин.
Ключевые слова: микрогес, автономный, воздушная скорость, электроснабжение, график мощности, панель, ветровая карта, технический параметр.
Annotation
This article provides an analysis of the provision of autonomous electricity consumers with alternative energy sources. The technical parameters of the proposed wind energy source and the graphs of the power curves of these turbines are given.
Keywords: microges, autonomous, air speed, power supply, power curve, panel, wind map, technical parameter.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019-йил 22-августдаги ПҚ-4422-сонли қарорининг 1-сонли иловасида 2030-йилда қайта тикланувчи энергия манбаларнинг улушини 25% га етказиш кўрсатиб ўтилган. Ҳозирги кунда ушбу кўрсаткич 10% ни ташкил этади.
Электр тармоқларидан узоқда жойлашган автоном электр энергияси истеъмолчиларини сифатли ва ишончли энергия билан таъминлаш бугунги кунда ҳам муаммолигича қолмоқда. Бу истеъмолчиларни электр тармоқлари орқали таъминлаш иқтисодий жиҳатдан самара бермайди, шу сабабли бундай турдаги истеъмолчиларни таъминлашнинг муқобил вариантларини танлаш мақсадга мувофиқ. Ҳозирда бундай турдаги истеъмолчилар дизел генератори ёки бошқа турдаги ёқилғини ёқиш орқали таъминланмоқда.
Ўзбекистон шароитида қуёш энергиясидан фойдаланиш анча самара беради, чунки мамлакатимизда ўртача бир йилда 300 кундан ортиқ қуёшли кунлар бўлади, лекин қуёш панелларининг фойдали иш коеффициенти паст (яъни 15 % атрофида) эканлиги, қолаверса қуёш панелларини юзаларини минтақамиз хусусиятидан келиб чиқиб чанг билан қопланиши, бу кўрсаткични янада пасайишига сабаб бўлади. Қуёш панеллари юзасини тозалаш ва совутиш бу соҳа олдидаги муаммолардандир.
Бундай истеъмолчиларни микрогеслар орқали энергия билан таъминлашнинг ҳар доим ҳам имконияти мавжуд эмас, чунки бундай тоифадаги истеъмолчилар одатда иссиқ ҳудудларда ёки чўл минтақаларда жойлашишини инобатга олсак, бу энергия манбаларидан фойдаланишнинг имконияти паст даражада.
Демак, юқоридаги фикрлардан кўриниб турибдики, шамол энергия мабаларидан фойдаланиш бир мунча афзалликларга эга. Шамолда қанча энергия бор дэган саволга шамол энергиясининг асосий тенгламаси жавоб беради (5). Қувват - бу энергиянинг вақт бўйича тезлиги. Масалан, вақт бирлигида шамол турбинаси томонидан қанча энергия ишлаб чиқариш мумкинлигини билишимиз керак бўлади. Шамол энергияси қуйидагиларга боғлиқ:[4]

  • ҳаво миқдори,

  • ҳаво тезлиги ,

  • ҳаво массаси.


1-расм. Шамолнинг тезликда ҳаракатланиш оқимининг схемаси. Силиндрнинг соҳасидан ўтган вақт бирлигида оқадиган ҳажмни ифодалайди.
Таъсир майдони ва узунлиги бўлган силиндр, яъни ҳажми. Шунинг учун, ҳажмнинг оқим даражаси , ва оқим тезлиги . Оқим ҳажми оқим тезлиги ни оқим зичлиги га кўпайтмасига тенг. [1]
(2)
1-расм ва (2) формулани умумлаштириб қуйидаги ифодани ҳосил қиламиз.
(3)
(3) ифода шамол қуввати таҳлилининг фундаментал тенгламаси. Формуладаги тезликнинг кубли даражаси шамол қувватининг тезликка эгри чизиқли боғлиқлигини кўрсатади. Шамол тезлигининг икки марта ошиши қувватнинг саккиз маротаба ошишига олиб келади, бу эса тезлик муҳим аҳамият касб этишини билдиради (5). Шамол қуввати - ҳаво зичлиги ва шамолнинг таъсир юзасига чизиқли боғлиқ, шу сабабли бу катталиклар иккинчи даражали аҳамиятга эга.
Шу ўринда ҳақли савол туғилади Ўзбекистон шароитида шамол энергиясидан фойдаланиш салоҳияти қай даражада ёки шамол электр стансияси қурилса, бу стансиядан қувват олишимиз мумкин бўлган минимал тезликни шамол бера оладими? Қуйида wind.cом сайтидан олинган шамол харитаси билан бу саволга жавоб беришга ҳаракат қиламиз:



2-расм. Ўзбекистоннинг шамол харитаси.
Бу харитадан кўриниб турибдики мамлакатимизнинг шимолий-ғарбий ҳудудлари: Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларида шамол тезлиги оралиқларда ўзгармоқда. Демак, бу ҳудуларда шамол энергия манбаларини қўллаш кутилган натижани беради
Юқоридаги фикрларни инобатга олган ҳолда HW 77/1500 ва HW 82/1500 типли шамол электр генераторининг техник параметрларини келтириб ўтамиз.
1-жадвал


Download 0.88 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling