Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Мирмадан – Қадимги Юнонистон халқларидан бири. Миро мойи


Download 1.58 Mb.
bet104/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Мирмадан – Қадимги Юнонистон халқларидан бири.
Миро мойи (юнонча - “хушбўй мой”) – христианликнинг етти сирли маросимларидан бирида танага суриладиган хушбўй мой. Ушбу мой черков епископи томонидан олий навли зайтун мойига оқ узум виноси, атиргул япроқлари, бинафша, занжабил илдизлари, мускат, атиргул, чиннигул ва лимон мойлари каби махсулотларни қўшиб қайнатиш орқали тайёрланади.
Мистицизм – (қад. юнон. «яширин, сирли») илоҳиёт олами билан бевосита мулоқот қилиш мумкинлиги ҳақидаги таълимот.
Митра – зардуштийликдаги қуёш худоси.
Митрополит – (қад. юнон. «бош шаҳар, пойтахт, митрополия одами») православ черковининг пойтахт шаҳарлардаги олий руҳонийлик унвони.
Миф – (қад. юнон. «ҳикоят, ривоят») бирор халқ орасида машҳур бўлган ҳикоят, ривоят, асотир.
Модернизм – динни ҳозирги замон воқелигига мослаштиришни ёқлаб чиқувчи оқим.
Монастирь – христианликда руҳонийлар жамиятдан ажралиб, фақат ибодат билан шуғулланадиган жой, муассаса. Аёллар ва эркаклар учун мўлжалланган монастирлар мавжуд.
Монотеизм – (қад. юнон. «моно» – «ягона», «тео» – «илоҳиёт») яккахудолик.
Мубоҳ – ислом шариати қилиш ёки қилмасликни кишилар ихтиёрига қўйган амаллар.
Мужтаҳид – ижтиҳод қилиш даражасига етган фақиҳ олим.
Муқаддас ёзув, Хушхабар – христианликнинг муқаддас китоби “Инжил”га нисбатан ишлатиладиган номлар.
Муқаддас китоб - Библия ва унинг таркибига кирувчи китоблар номи.
Муқаддас ривоятларБиблия таркибига кирмаган, черков авлиёлари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва номалар.
Муқаддас Руҳ – христианликда Худонинг уч кўринишидан бири. Муқаддас Руҳ дунёнинг яралишида иштирок этган, Биби Марям ҳам у орқали Исога ҳомиладор бўлган ҳисобланади.
Мурид – (араб. «хоҳловчи») суфизм йўлига кириб, муршидга қўл берган шогирд.
Муршид – (араб. «тўғри йўлга бошловчи») суфизм йўлига кирганларни ҳидоятга бошловчи устоз, шайх.
Муснад – 1. Санади муттасил равишда ўз ниҳоясига етган ҳадис, яъни санади билан ривоят қилинган ҳадис. 2. Санад, санад сўзларининг синоними. 3. Ҳадис тўпламларининг тури.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling