Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet56/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Лютеранлик – илк протестантлик йўналиши. Юқорида қайд этилганидек роҳиб Мартин Лютер (1483-1546) томонидан асос солинган.
“Библия” билан бир қаторда М.Лютер қарашларини ўзида мужассам этган “Келишув китоби” ҳам лютеранлик диний таълимотининг манбаи саналади.
Лютеранликда протестантликнинг бошқа йўналишлари каби ибодат маросимлари соддалаштирилгани билан ҳам ажралиб туради. Шу билан бирга, христианликнинг етти сирли маросимларидан чўқинтириш ҳамда “нон ва вино тотиш” тан олинган ҳолда қолганларига оддий маросимлар сифатида қаралади.
Германиядан кейин лютеранлик Европанинг Австрия, Венгрия, Франция каби бир қатор давлатлари ҳамда Шимолий Америкада тарқалди.
Бош синод – лютеранликнинг олий ҳуқуқий органи епископ томонидан назорат қилинадиган Консистория (черков ишлари бўйича ташкилот) асосий ижроия ҳокимияти ҳисобланади.
Кальвинизм. Диний ислоҳотнинг бошқа бир йирик арбоби Жан Кальвин (1509-1564) эди. Унинг 1536 йилда нашр этилган “Христиан динидаги кўрсатмалар” деган бош асари, протестанизм таълимот сифатида шаклланганидан кейин янги бир диний йўналиш - кальвинизмнинг асоси бўлиб қолди.
Дастлабки ислоҳот арбобларидан фарқли ўлароқ, Кальвин учун асосий манба Инжил эмас, балки Таврот бўлиб қолади. Кальвин абсолют тақдир ҳақидаги таълимотни ишлаб чиқди. “Исо ҳам бизнинг гуноҳларимиз учун азобу уқубатларга гирифтор қилинган”, дер эди у.
Протестант черковининг кальвинистик йўналишдаги давомчилари (кальвинистлар ёки реформаторлар) Шотландия, Голландия, Шимолий Германия, Франция, Англияда кенг нуфузга ва таъсирга эга эдилар.
Пресвитерианлар кальвинистик черковдан келиб чиққан бўлиб, мўътадил пуританлардир. 1592 йили Шотландия парламенти бу таълимотни асосий мафкура деб ҳисоблаш ҳақида қарор қабул қилган. Бу жамоа бошида жамоа аъзолари томонидан сайланган пресвитер туради.
Пресвитерианлар диний таълимотининг асосий ақидалари “Вестминстер” китобида баён қилинган. Бу ақидалар ортодоксал калвинизм руҳида бўлиб, оламдаги барча одамларнинг гуноҳкорлиги ва қисматнинг мутлақлигига ишончдан иборат.
Пресвитер жамоаси қавмлар сайлаган пресвитерлар ва пасторлардан иборат консистория томонидан бошқарилади. Пресветерианларнинг олий органи – бош ассамблея. Бош ассамблея пресвитериянлар вакил қилиб юборган пресвитер ва пасторлардан иборат. Пресветерианларнинг кўпчилиги ўзларининг халқаро ташкилоти – “Пресветерианларнинг ташкилий тузилишига амал қилувчи жаҳон реформация черковлари альянси”га аъзодир. Мазкур альянс 1875 йилда ташкил этилган.
Ҳозирги пайтда Шотландия, Англия, Ирландия, АҚШ, Канада, Австралия ва бошқа мамлакатларда пресветерианлар мавжуд.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling