Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Download 1.58 Mb.
bet71/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Имомийлар ёки Исно ашария. Ушбу фирқа эътиқодича, имомлик Али ибн Абу Толибдан бошланади, сўнг унинг Фотимадан бўлган ўғлилари Ҳасан ва Ҳусайнга ўтади ва ниҳоят ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдийга бориб тугайди. Шунинг учун бу фирқа Исно ашарийлар – ўн икки имомга эътиқод қилувчилар деб ҳам номланган.
Имомийлар эътиқодига кўра, сўнгги – ўн иккинчи имом Муҳаммад Маҳдий ҳали ўлмаган, балки у 873-874 санада ғойиб бўлган ва охир замонда пайдо бўлиб, зулм ва фасодга тўлган Ер юзини тинчлик ва адолатга тўлдиради.
Улар имомларни хато ва гуноҳдан маъсум (пок) деб ҳисоблайдилар. Бунга сабаб, уларнинг эътиқодларича, имомларга илоҳий илҳом келади ёки Расулуллоҳ ўз замонларида баён этишларига ҳожат бўлмаган аҳкомлар илмини уларга қолдирганлар. Шу боис улар имомга имон келтиришни мусулмонлик шартларидан бири деб ҳисоблашади. Улар имомга шундай тавсиф берадилар: “Имом хатодан, адашишдан йироқ бўлган, тўғри йўлдаги, тақволи ва Аллоҳ қўллаган маъсум кишидир. Аллоҳ ва бандаларнинг ўртасида ҳужжат бўлиши учун Аллоҳ уларга шу хусусиятларни берди”.
Имомийлар шариат қонунларини Қуръонга, ўз олимларидан нақл қилинган кўрсатмаларга асосан тузадилар. Суннийликда фатво (диний ҳукм) чиқариш учун қўлланиладиган ижмо масаласида фақатгина аҳли байт (Али авлодлари) ижмосини қабул қиладилар ва бошқаларини рад этадилар.
Исно ашария фирқаси суннийлик мазҳабларидан нафақат эътиқод масалаларида, балки ибодат масалаларида фарқланади. Бунга бир неча мисол келтириб ўтиш мумкин:

  1. Қуръони каримнинг зоҳири (ташқи томони) ва ботини (ички томони) бўлиб, инсонлар фақат зоҳиринигина биладилар, ботинини эса, имомлардан бошқа ҳеч ким билмайди;

  2. мутъа никоҳи (вақтинча никоҳ) қонуний;

  3. талоқ икки гувоҳ олдидагина қабул бўлади;

  4. оҳод хабарлар (фақат бир кишидангина нақл қилинган ҳадислар) қабул қилинмайди;

  5. қайтиш ҳақ (Аллоҳ ўлганларнинг баъзиларини аввалги суратда дунёга қайтаради, бунинг учун имон даражаси ўта кучли ёки ўта бузғунчи инсон бўлиши керак);

  6. тақия ҳалол (тақия – азият етиш мумкин бўлганда ўз эътиқодини махфий тутиш).

Ушбу фирқанинг таълимотини асослаб берувчи кўплаб китоблар мавжуд. Мисол тариқасида Жаъфар ибн Ҳасан Ҳалабийнинг “Шарои ал-ислом”, Муҳаммад ибн Ҳасан Наждийнинг “Жавоҳир ал-калом”, Муҳаммад ибн Юсуфнинг “Тазкират ал-фуқаҳо” ва бошқаларни келтириш мумкин.
Исно ашария имомлари қуйидагилардир:

  1. Али ибн Аби Толиб (ал-Муртадо);

  2. Ал-Ҳасан ибн Али (ал-Мужтабо);

  3. Ал-Ҳусайн ибн Али (аш-Шаҳид);

  4. Али Зайн ал-Абидин ибн ал-Ҳусайн (Ас-Сажжод);

  5. Муҳаммад ал-Боқир ибн Али Зайн ал-Абидин (ал-Боқир);

  6. Жаъфар ас-Содиқ ибн Муҳаммад ал-Боқир (ас-Содиқ);

  7. Мусо ал-Козим ибн Жаъфар ас-Содиқ (Ал-Козим);

  8. Али ар-Ридо ибн Мусо ал-Козим (Ар-Ридо);

  9. Муҳаммад ал-Жавод ибн Али ар-Ридо (Ат-Тақий);

  10. Али ал-Ҳоди Муҳаммад ал-Жавод (Ан-Нақий);

  11. Ал-Ҳасан ал-Аскарий ибн Али ал-Ходи (Аз-Закий);

  12. Муҳаммад ал-Маҳдий ибн ал-Ҳасан ал-Аскарий (ал-Ҳужжатул қоимул Мунтазир).

Имомий шиалар асосан Эронда истиқомат қиладилар. Ундан ташқари Сурия, Ливан, Ҳиндистон, Покистонда ҳам Исно ашария оқими вакилларини учратиш мумкин. Айни дамда имомийлар ҳам бир неча фирқаларга бўлинади.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling