Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси


Суннийлик (Аҳли сунна вал-жамоа) йўналиши


Download 1.58 Mb.
bet74/114
Sana23.10.2023
Hajmi1.58 Mb.
#1716769
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114
Bog'liq
КУЛЛАНМА Дунё динлари тарихи 26 12 2011 тахрир

Суннийлик
(Аҳли сунна вал-жамоа) йўналиши
657 йилги воқеалар ва уларнинг натижасида келиб чиққан фирқабозлик шароитида ҳам ўрта йўлни тутган, давлат раҳбарларига қарши бормаган, ўзларини суннатга амал қиладиган ва жамоатдан ажралмайдиганлар гуруҳи суннийлар ёки “аҳли сунна вал жамоа” деб аталди. Бугунги кунда суннийлар дунё мусулмонларининг 92,5 фоизини ташкил этади.
Суннийлик доирасида тўрт фиқҳий мазҳаб (араб. йўл) ва икки ақидавий таълимот мавжуд бўлиб, хавориж ва шиа фирқаларидан фарқли равишда улар бир-бирларини рад этмайдилар. Бугунги кунга қадар ҳам, сунний уламолар тўрттала фиқҳий ва иккала ақидавий мазҳабларнинг тўғри экани, уларнинг бир-бирини тўлдириши, бундай фарқлилик тарихий, ижтимоий омиллар маҳсули экани ва бу мусулмонлар учун осонлик яратишига иттифоқ қилишган.
“Аҳли сунна вал-жамоа” таркибига кирувчи фиқҳий мазҳаблар қуйидагилардир:
Ҳанафийлик мазҳаби. Ҳанафия мазҳабининг асосчиси ал-Имом ал-Аъзам Абу Ҳанифа ан-Нуъмон ибн Собит ал-Куфий (80-150/699-767) – форслардан бўлиб, умавийлар (661-750) ва аббосийлар (750-1258) давлати айни авж олган даврда яшаган тобиинлардандир. Абу Ҳанифа Анас ибн Молик билан учрашган ва ундан “Илм талаб қилиш ҳар бир муслим учун фарздир” ҳадисини ривоят қилган. Уни “аҳли раъй Имоми”, “аҳли Ироқ фақиҳи”, “Ҳанафий мазҳаби соҳиби” каби номлар билан манбаларда келтирилади. Касби газлама савдоси билан шуғулланиш эди. Ёшлик чоғидаёқ Қуръонни ёд олган. 18 йил устози Ҳаммод ибн Аби Сулаймондан таҳсил олган. Фиқҳ илмини Иброҳим ан-Нахаий ва аш-Шаъбийдан олган. Абу Ҳанифанинг етук талабаларидан Абу Юсуф (113-182/731-769) ва Муҳаммад ибн ал-Ҳасан аш-Шайбонийларни (132-189/709-805) алоҳида айтиб ўтиш зарур.
Ҳанафий мазҳаби “насс”лардан (яъни Қуръон ва ҳадис) ташқари ҳадисларни қабул қилишда алоҳида шартларни белгилаганлиги, қиёс (аналогия), истеҳсон принципларидан фойдаланиши, Мовароуннаҳр мактаби маҳаллий урф-одатларни ҳуқуқ манбаи сифатида қабул қилиши билан ажралиб туради. Бошқа мазҳаблардан фарқли жиҳатлар мазкур хусусиятлар негизида юзага келади.
Ҳанафий мазҳаби, асосан, Албания, Босния ва Герцеговина, Туркия, Сурия, Ироқ, Афғонистон, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Туркманистон, Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Россия, Жибути, Эритрея мамлакатларида кенг тарқалган.

Download 1.58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   114




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling