Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
2022 йил 11 май кунги 252-сонли қарорига асосан тадбиркорлик
фаолиятини бошлаш учун субсидия ажратиш ишлар юзасидан
МАЪЛУМОТНОМА
Биринчидан,
субсидия қуйидаги турларда ажратилади:
-
Иссиқхона (бҳм 30 баробаригача),
-
Асбоб-ускуна (Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар
дафтари»га киритилган фуқароларга 7 миллион сўмгача, аёллар
дафтаридаги хотин-қизларга 10 миллион сўмгача),
-
Қишлоқ хўжалик кооператив ташкил этиш (
бҳм 10 баробаригача),
-
Ипак мато тўқиш (
бҳм 10 баробаригача),
-
Яйлов хўжалигини ривожлантириш (
бҳм 10 баробаригача),
-
Балиқ етиштиришга ўқитиш (
бҳм 2 баробаригача),
-
Бино ижарасини тўлаб бериш (
бҳм 10 баробаригача),
-
Ҳунарманд уюшмаси аъзолик бадали,
-
Тадбиркорлик аъзолик бадали тўлаб бериш,
-
Устоз-шогирд иш хаққи (
бҳм 2 баробари бироқ 6 ойдан ошмаган
ҳолатда),
-
Устоз-шогирд асбоб-ускуна (
бҳм 25 баробаригача бироқ 50 фоизи),
-
Устоз-шогирд қийин бўлган касбларни ўқитиш харажатлари учун (
бҳм
4
баробари бироқ 3 ойдан ошмаган ҳолатда).
Иккинчидан,
субсидия ҳисобига
иссиқхона
қуриш
учун ариза
берувчи
фуқаронинг томорқаси (яъни хонадони) ушбу фуқаро номида
бўлиши
ҳамда фуқаро ижтимоий ҳимоя реестирида ёки “дафтар”ларнинг
бирида рўйхатга олинган бўлиши керак.
Учинчидан,
субсидия ҳисобига
асбоб-ускуна
ажратиш учун
ариза берувчи фуқаро расман ишсиз ёки иш қидувчи шу билан бир
вақтда “дафтар”ларнинг бирида рўйхатга олинган бўлиши керак.
Маълумот учун,
2022 йилда дафтарлардан бирида бўлса ёки ишсиз бўлса
ҳам скоринг тизимидан ижобий хулоса берилган, 2023 йилдан барчаси яъни
бандлик бўлимида расман ишсиз (иш қидирувчи) сифатида рўйхатдан ўтган
бўлиши билан бир вақтда “дафтар”ларда турувчи фуқаролар бўлиши
кераклиги белгилаб қўйилди.