e-qaror.gov.uz
105-13-192-Q/23
48
14-боб. Чимбой тумани Транспорт
бўлимининг МЧЖ функциялари
Қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда автотранспорт хизмати
107.
тузилмаларини ташкил этиш, уларни керакли шахсий ҳимоя воситалари,
махсус жиҳоз ва техникалар билан таъминлаш ҳамда доимий шай ҳолатда
туришини ташкил этиш.
Республика ҳудудидаги юк ва йўловчи ташишга ихтисослашган корхона,
108.
ташкилот ва муассасалар, улардаги мавжуд техникаларнинг ҳисобини
юритиш.
Ҳарбий даврда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига
109.
ажратилган автотранспортдан ташқари қолган транспорт воситаларини
фавқулодда вазиятларни бартараф этиш ва эвакуация тадбирларига жалб
этиш.
Автомобиль, темир йўл, ҳаво транспортларидан хавфсиз фойдаланиш
110.
тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш.
Фавқулодда вазиятларни тугатиш ва эвакуация тадбирларини амалга
111.
ошириш учун зарур бўлган ФВДТ қутқарув тузилмалари, куч-воситалари,
ҳарбий бўлинмалар, махсус техника ва моддий ресурсларни биринчи
навбатда ташишни таъминлаш.
Фавқулодда вазиятларда эвакуация тадбирини амалга ошириш учун
112.
автомобиль тузилмалари ва эвакуация поездларини ташкил этиш,
шунингдек, уларни эвакуация тадбирларини амалга оширишга
тайёрлашни таъминлаш.
Портловчи, ёнғин хавфи бўлган юклар ва кучли таъсир кўрсатадиган
113.
заҳарли моддаларни ташишда хавфсизликни таъминлаш.
ФВДТ бошқарув органларини, йўловчилар ҳамда аҳолини автомобиль,
114.
темир йўл, ҳаво, дарё транспортларида фавқулодда вазиятлар содир
бўлиши хавфи ёки юзага келганлиги тўғрисида хабардор қилиш,
шунингдек, уларнинг кутилаётган оқибатлари, кўрилаётган чора-
тадбирлар тўғрисидаги ахборотлар билан таъминлаш.
Қорақалпоғистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар бошқармасига
115.
зарур ахборотларни тақдим этиш.
Ўз ваколатлари ва йўналишлари доирасида бошқа фуқаро муҳофазаси
116.
тадбирларини амалга ошириш.
ФВДТ функционал қуйи тизимининг Автотранспорт хизматини ташкил
117.
этиш ва фаолиятига раҳбарлик қилиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |