Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори


Download 28.5 Kb.
Sana14.12.2022
Hajmi28.5 Kb.
#1003999
Bog'liq
140-карор


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.03.1999 й.
N 140
Ҳужжатнинг рус тилидаги
матнига қаранг


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ
ҲОКИМИЯТИ ВА БОШҚАРУВ ОРГАНЛАРИДА
ИШ ЮРИТИШ ВА ИЖРО НАЗОРАТИНИ
ТАШКИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА НОРМАТИВ
ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ
ҲАҚИДА

Вазирликлар ва идоралар, давлат ҳокимияти маҳаллий органлари аппаратларида ижро интизомини мустаҳкамлаш, иш юритишни такомиллаштириш, бошқарувнинг барча даражаларидаги раҳбарлар ва мутахассислар жавобгарлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси


ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Қуйидагилар:
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш ва ҳужжатлар ижросини назорат қилишни ташкил этиш бўйича Йўриқнома 1-иловага* мувофиқ;
Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича Намунавий йўриқнома 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, ўзларининг меъёрий ҳужжатларини кўрсатиб ўтилган Йўриқномаларга мувофиқлаштирсинлар ҳамда давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари ва ўзларига қарашли ташкилотларнинг барча ходимлари томонидан уларнинг бажарилишини таъминласинлар.
3. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР министрликлари ва идораларида, Қорақалпоғистон АССР Министрлар Совети, меҳнаткашлар депутатлари маҳаллий Советлари ижроия комитетларида, корхона ва ташкилотларда иш юритиш ҳақида Намунавий инструкция тўғрисида" 1975 йил 16 декабрдаги 667-сон Қарори (ЎзССР ҚТ, 12-сон, 57-модда) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси вилоятлари, шаҳарлари ва туманлари ҳокимликлари аппаратларида иш юритиш бўйича Йўриқнома тўғрисида" 1994 йил 18 августдаги 424-сон Қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Умумий бўлимига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Султонов

----------------------------


*) 1-илова берилмайди.
Download 28.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling