Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282
-боб. Малакавий имтиҳонларни ўтказиш
Download 0.78 Mb.
|
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ
3-боб. Малакавий имтиҳонларни ўтказиш
5. Малакавий имтиҳонни қабул қилиш ўқув йили давомида ўтказилади. 6. Имтиҳон топширувчилар рўйхати муассаса раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади ва унда малакавий имтиҳон ўтказиш жойи ва вақти кўрсатилиши керак. Мазкур буйруқнинг матни у имзолангандан сўнг имтиҳон ўтказилишидан камида 10 иш кунидан олдин муассасанинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши лозим. Бошқа ташкилотлар имтиҳон топширувчилар рўйхатига номзод киритиш учун малакавий имтиҳонлар ўтказиладиган муассасага номзодларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхасини илова қилган ҳолда ёзма равишда мурожаат қилади. Мурожаатда номзод билан боғланишнинг алоқа воситалари (телефон рақами, электрон почта манзили ва ҳоказо) аниқ ва тўлиқ акс эттирилиши лозим. Мазкур мурожаатга асосан муассаса томонидан имтиҳон топширувчилар рўйхатига киритилади. 7. Имтиҳон топширувчилар малакавий имтиҳонга ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида киритилади. Имтиҳон топширувчилардан бошқа ҳужжатлар талаб қилинмайди. 8. Малакавий имтиҳонлар ўтказилишидан камида 5 кун олдин муассаса томонидан ОАК веб-сайтидаги махсус бўлимга малакавий имтиҳонни ўтказиш тўғрисидаги маълумотлар жойлаштиради. 9. Малакавий имтиҳонларда муассаса ҳузуридаги Илмий кенгаш аъзолари, муассаса раҳбарияти ва тегишли вазирлик ёки идора ёхуд ОАК вакиллари иштирок этишлари мумкин. 10. Малакавий имтиҳон ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади. Ёзма шаклда жавоб тайёрлаш учун махсус белги қўйилган имтиҳон варақалари муассасалар томонидан аввалдан тайёрлаб қўйилади. Имтиҳон варақалари 3 ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган муассасада сақланади ва 3 ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади. Имтиҳон топширувчилар саволларга комиссия аъзолари олдида жавоб беради. Комиссия аъзолари томонидан имтиҳон топширувчиларга қўшимча саволлар берилиши мумкин. Комиссия аъзолари балл қўйишда мустақилдир. Комиссия аъзолари қўйган баллари тўғрисида комиссия раисига маълум қилади ва комиссия раиси томонидан ўртача умумий балл чиқарилади. 11. Имтиҳон топширувчилар билим даражаси 5 баллик тизимда қуйидагича баҳоланади: 5 балл — аъло; 4 балл — яхши; 3 балл — қониқарли; 2 балл — қониқарсиз. 12. Муассасалар томонидан малакавий имтиҳонни ўтказиш жараёнлари видеотасвирга олиниши лозим. Видеотасвирлар 3 ой давомида малакавий имтиҳон(лар) ўтказилган муассасада сақланади ва 3 ойдан сўнг далолатнома асосида йўқ қилинади. 13. Малакавий имтиҳонни қабул қилиш баённомаси ҳар бир имтиҳон топширувчи ва унга берилган имтиҳон саволлари алоҳида кўрсатилган ҳолда тўлдирилади. Малакавий имтиҳонларни қабул қилиш баённомаси унда иштирок этган комиссия аъзолари томонидан имзоланади ва муассаса раҳбари томонидан тасдиқланади. 14. Малакавий имтиҳонни муваффақиятли топширган изланувчиларга 10 кун ичида мазкур Тартибнинг иловасига мувофиқ шаклдаги гувоҳнома берилади. Гувоҳнома комиссия раиси ва муассаса раҳбари томонидан имзоланади. Мазкур гувоҳнома беш йил муддатда амал қилади. 15. Малакавий имтиҳонни ташкил қилиш ва ўтказиш билан боғлиқ ҳужжатлар (имтиҳон варақалари ва видеотасвирлар бундан мустасно) имтиҳон ўтказилгандан кейин 3 ой давомида имтиҳон ўтказилган муассасада сақланади ҳамда 3 ойдан сўнг белгиланган тартибда муассаса архивига топширилади. 16. Малакавий имтиҳоннинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича 5 иш куни ичида ОАКга шикоят қилиниши мумкин. ОАК томонидан шикоятни ўрганиш натижасида малакавий имтиҳонларнинг белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги тасдиқланган тақдирда, малакавий имтиҳон натижалари ОАК Раёсатининг қарорига асосан бекор қилинади. Малакавий имтиҳон белгиланган талаблар асосида ўтказилмаганлиги ҳолати бўйича 5 иш куни ичида мурожаат қилинмаса, бу мурожаат ОАК томонидан кўриб чиқилмайди. 17. Имтиҳон топширувчи узрли сабабга кўра имтиҳонга келмаган ва узрли сабабни тасдиқловчи ҳужжати мавжуд бўлган тақдирда, муассаса раҳбарининг ёзма рухсати асосида малакавий имтиҳонни топшириш ҳуқуқига эга. Бунда муассаса раҳбари тегишли имтиҳон топширувчилар рўйхатига ўзгартириш киритади. 18. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонни қабул қилувчи муассасанинг кенгашида (илмий кенгаш ҳузурида тузилган бошқа муассасалар вакиллари иштирокида Комиссия (комиссиялар) фаолияти ва малакавий имтиҳонлар натажаларининг йиллик ҳисоботи муҳокама қилинади. 19. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонларни қабул қилувчи муассасалар ҳар йилнинг 10 январигача йиллик таҳлилий маълумотни электрон ҳужжат айланиш тизими орқали ОАКга тақдим этади. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳонлар натижалари ОАК Раёсатида муҳокама қилиниб, умумлаштирилган таҳлилий маълумотнома ОАК веб-сайти ва "ОАК Бюллетени" журналида чоп этилади. Download 0.78 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling