Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


Download 0.78 Mb.
bet32/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

1-боб. Умумий қоидалар
1. Фалсафа доктори (Doctor of Philosophy, PhD) илмий даражасини олиш учун диссертация тадқиқотларини олиб бораётган изланувчилар, жумладан хорижий фуқаролар (бундан буён матнда имтиҳон топширувчи деб юритилади) диссертация мавзусига мувофиқ ихтисослик (ихтисосликлар) бўйича малакавий имтиҳонни топширади.
Математик моделлаштириш асослари фани бўйича саволлар аниқ ва табиий фанлар ҳамда Математик статистика асослари фани бўйича саволлар эса, иқтисодиёт, тиббиёт ва педагогика фанлари (ихтисосликлари) бўйича ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон саволлари таркибига киритилади.
2. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон ҳузурида илмий даражалар берувчи илмий кенгаш (бундан буён матнда Илмий кенгаш деб юритилади) тузилган олий таълим ёки илмий-тадқиқот муассасалари (бундан буён матнда муассаса деб юритилади) томонидан ҳар 3-4 йилда (зарурат бўлганда қисқароқ муддатда) ишлаб чиқилган, муассаса кенгаши тасдиқлаган дастурлар асосида топширилади.
Агарда:
ихтисослик бўйича бир нечта Илмий кенгаш тузилган бўлса, дастур ҳузурида илмий кенгашлар тузилган муассасаларнинг қўшма қарори билан тасдиқланади;
ихтисослик бўйича ягона Илмий кенгаш бир нечта муассаса иштирокида тузилган бўлса, биринчи турган муассаса бошқа муассасалар билан келишган ҳолда дастурни тасдиқлайди.
2-боб. Малакавий имтиҳонларни ташкил этиш
3. Ихтисослик бўйича малакавий имтиҳон мазкур ихтисослик бўйича тузилган Илмий кенгаш фаолият кўрсатаётган муассасада ўтказилади.
Агарда:
ихтисослик бўйича ягона Илмий кенгаш бир нечта муассаса иштирокида тузилган бўлса, малакавий имтиҳон фақат биринчи турган муассасада ўтказилади;
ихтисослик бўйича бир нечта Илмий кенгаш тузилган бўлса, изланувчи малакавий имтиҳонни ўз хоҳишига қўра тегишли муассасада топшириши мумкин.
Илмий кенгаш ҳузурида тузилган биринчи муассаса раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган муассасада, вазирлик ва идоралар раҳбариятига ўзлари раҳбарлик қилаётган ташкилот тизимидаги муассасаларда малакавий имтиҳонни топширишига рухсат этилмайди. Бунда ОАК томонидан муассаса раҳбарияти ёки вазирлик ва идоралар раҳбариятининг мурожаатига асосан, улар малакавий имтиҳонни топшириши мумкин бўлган муассасалар (малакавий имтиҳонларни қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлган муассасалар орасидан) белгилаб берилади.
4. Малакавий имтиҳонни қабул қиладиган муассаса раҳбарининг буйруғи билан 2 йил муддатга малакавий имтиҳонларни қабул қилиш комиссияси (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади.
Илмий кенгаш бир нечта муассаса иштирокида тузилган бўлса, биринчи турган муассаса бошқа муассасалар билан келишган ҳолда комиссия таркибини тасдиқлайди.
Комиссия илмий даражага эга бўлган 5–7 нафар аъзодан, жумладан тегишли фан тармоғи бўйича фан доктори илмий даражасига ёки профессор илмий унвонига эга бўлган фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) ёки унга тенглаштирилган хорижий давлатларда берилган бошқа илмий даражага эга бўлган мутахассис ҳисобланган раисдан иборат бўлади. Бунда комиссия аъзоларининг камида 2 нафари фан доктори бўлиши лозим.
Комиссия, агар унинг ишида комиссия аъзоларининг камида ярмидан кўпи иштирок этаётган бўлса, имтиҳон қабул қилишга ҳақли ҳисобланади.

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling