Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси низомлари id-9282


Download 0.78 Mb.
bet9/44
Sana02.05.2023
Hajmi0.78 Mb.
#1421769
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44
Bog'liq
ОАК НИЗОМИ ЯНГИСИ

11-боб. Апелляцияни кўриб чиқиш
57. Манфаатдор шахслар Илмий кенгашнинг илмий даражани бериш ёки беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан Илмий кенгашга ёки ОАКга апелляция беришлари мумкин.
Манфаатдор шахслар илмий даражани бериш ёки беришни рад қилиш, хорижий давлатлар олий аттестация органлари ёки олий таълим ва илмий-тадқиқот муассасалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда Ўзбекистон Республикасида доимий яшаб ва ишлаб турган хорижий фуқароларга берилган илмий даражалар ҳақидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификация қилиш (эквивалентлигини қайд этиш) масалаларининг ОАКда кўриб чиқилиши бўйича ОАК Раёсати қарори юзасидан ОАКга апелляция бериши мумкин.
Апелляция тегишли қарор қабул қилинган кундан эътиборан 2 ой ичида берилиши мумкин. Белгиланган муддатда апелляция берилмаган аттестация иши кейинчалик ҳам кўриб чиқилмайди.
58. Апелляция бир ойлик муддатда кўриб чиқилади.
59. ОАК Раёсати ва Илмий кенгаш қарорлари юзасидан берилган апелляция бўйича Илмий кенгаш хулосаси ОАК Тартиб-қоида комиссияси томонидан кўриб чиқилади. ОАК Тартиб-қоида комиссияси апелляцияни кўриб чиқишни эксперт кенгашига топшириши мумкин. Зарур ҳолларда, ОАКда мазкур масалани кўриб чиқишнинг аввалги босқичларида иштирок этмаган мутахассис-олимлардан иборат Апелляция комиссияси тузилади.
Апелляция комиссияси ОАК Раёсати қарори билан камида 5 нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
60. ОАК Раёсати томонидан Тартиб-қоида комиссияси, эксперт кенгаши ёки Апелляция комиссияси хулосаси кўриб чиқилади ва апелляция бўйича якуний қарор қабул қилинади.
61. ОАК Раёсатининг апелляция бўйича қабул қилган якуний қарори дарҳол апелляция берган шахсларга, шунингдек Илмий кенгашга юборилади.
62. Хорижий давлатларда берилган илмий даражалар тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
12-боб. Якуний қоидалар
63. Илмий даражаларда тасдиқланганлар ва хорижий давлатларда берилган илмий даражалари ҳақидаги дипломлари нострификация қилинганлар, шунингдек илмий даражаларини тасдиқлашга рад жавоби берилганлар тўғрисидаги маълумотлар ОАК веб-сайти ва “ОАК Бюллетени” журналида эълон қилиб борилади.
Таклифлар 3 Таклифларни кўрсатиш

Download 0.78 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling