Ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори ўзбекистон республикасида узлуксиз бошланғИЧ, Ўрта ва ўрта махсус профессионал таълим тизимини тартибга солувчи норматив-ҳУҚУҚий ҳужжатларни тасдиқлаш тўҒрисида


Download 52.21 Kb.
Sana22.12.2022
Hajmi52.21 Kb.
#1042310
Bog'liq
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА УЗЛУКСИЗ БОШЛАНҒИЧ, ЎРТА ВА ЎРТА МАХСУС ПРОФЕССИОНАЛ ТАЪЛИМ ТИЗИМИНИ ТАРТИБГА СОЛУВЧИ НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

4-боб. Ўқувчилар ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлаштириш

  • 58- қарор
  • Профессионал таълим дастурлари бўйича академик қарздорликка (ўзлаштирмасликка) эга бўлган ёки ўқув режаси талабларини бажармаган (ишлаб чиқариш ёки диплом олди амалиётидан ўтмаган, курс ишини топширмаган, 3 ва ундан ортиқ фан бўйича «қониқарсиз» якуний йиллик баҳо олган) ўқувчилари Педагогик кенгашнинг қарори бўйича тегишли таълим дастурида такроран ўқиш учун курсда қолдирилиши мумкин.

59- қарор

Профессионал таълим муассасаси ўқувчилари қуйидаги ҳолларда ўқишдан четлаштирилиши мумкин:

    • саломатлиги туфайли (тиббий комиссия маълумотномаси асосида) академик таътил олганда;
    • ўқиши бошқа таълим муассасасига кўчирилиши муносабати билан;
    • доимий яшаш учун бошқа давлатга чиқиб кетганда;
    • суднинг қарори билан озодликдан маҳрум этилганда;
    • ўрта ёки ўрта махсус профессионал таълим дастурларида таълим олаётган ўқувчилар сафидан ўз хоҳишига кўра чиқаришни сўраб ариза билан мурожаат қилганда;
    • профессионал таълим муассасасининг уставида назарда тутилган мажбуриятларни бажармаганда;
    • вафот этганлиги сабабли;
    • узрсиз сабабларга кўра 74 соатдан ортиқ дарс қолдирганда.

Download 52.21 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling