Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


IX. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури мониторингини олиб бориш ва унинг амалга оширилишини баҳолаш, уни қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш


Download 100.06 Kb.
bet15/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18
Bog'liq
237 10.08.2015

IX. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури мониторингини олиб бориш ва унинг амалга оширилишини баҳолаш, уни қайта кўриб чиқиш ва тугаллаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
54. Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходими ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури амалга оширилиши мониторингини доимий равишда амалга оширади.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
55. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурлари амалга оширилиши самарадорлигини баҳолаш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия томонидан ҳар чоракда камида бир марта амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
56. Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг яшаш ҳолати ўзгариши, шунингдек ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича амалга ошириладиган тадбирларнинг етарли эмаслиги муносабати билан амалга оширилади.
Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг масъул ходимини ўзининг яшаш ҳолати ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилиши шарт.
Ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини қайта кўриб чиқиш, шу жумладан унга тасдиқланган тузатишларни ёки янги тадбирларни киритиш ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурида акс эттирилиши ҳамда бошлиқнинг имзоси ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг муҳри, ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг (ёки унинг қонуний вакилининг) имзоси билан тасдиқланиши керак.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс ижтимоий хизматларнинг у ёки бу турини, шаклини, ҳажмини, умуман ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурини рад этиш ҳуқуқига эга.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс тасдиқланган ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини рад этган тақдирда унга ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг амалга оширилишини тиклаш тўғрисидаги ариза билан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига такрорий мурожаат қилиш имконияти берилади.
Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг ёки унинг бирор қисмининг бажарилишини рад этган тақдирда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими, шунингдек ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастурининг бошқа барча бажарувчилари унинг бажарилмаганлиги юзасидан жавобгар бўлмайдилар.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   10   11   12   13   14   15   16   17   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling