Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 100.06 Kb.
bet1/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015



[ОКОЗ:
1.06.00.00.00 Ижтимоий таъминот ва ижтимоий суғурта тўғрисидаги қонунчилик. Ижтимоий ҳимоя / 06.10.00.00 Ногиронлар ва фуқароларнинг бошқа тоифаларининг ижтимоий ҳимояси]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Ижтимоий суғурта, ижтимоий таъминот ва ижтимоий ҳимоя]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни эъзозлаш йили» Давлат дастури тўғрисида» 2015 йил 18 февралдаги ПҚ-2302-сон қарорини бажариш юзасидан, шунингдек кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни манзилли ижтимоий ҳимоя қилиш ва қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
1. Шундай тартиб белгилансинки, унга мувофиқ 2016 йил 1 январдан бошлаб ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш якка тартибда шакллантириладиган ижтимоий хизматлар дастури асосида амалга оширилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
2. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/563/0889-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
б) Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин ва 2016 йил 1 январдан бошлаб амалга киритилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд «б» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/563/0889-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ёлғиз яшаётган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг турмушини баҳолаш, шунингдек ёлғиз яшаётган ҳамда ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун якка тартибдаги дастур шакллари 4 ва 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 сентябрдаги 703-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 37-сон, 990-модда)
а) 2016 йил 1 январгача бўлган муддатда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
ушбу қарор билан тасдиқланган Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом талабларини ҳисобга олган ҳолда ижтимоий хизматлар стандартлари ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона регистри шакллантирилишини, шунингдек Регистр тўғрисидаги низом ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини;
Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш тартиби тўғрисидаги низомнинг, шунингдек якка тартибдаги ижтимоий хизматлар дастурини шакллантириш ва амалга ошириш афзалликларининг ҳамда Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни асосий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена товарлари билан бепул таъминлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг моҳияти ва аҳамияти аҳоли эътиборига, шу жумладан оммавий ахборот воситалари орқали етказилишини таъминласинлар;
(4-банд «а» кичик бандининг иккинчи — тўртинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
б) доимий асосда:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам олаётган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона регистри юритилишини;
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишда банд бўлган ва вақтинча жалб қилинадиган ходимларнинг тайёрланишини, қайта тайёрланишини ва малакаси оширилишини таъминласинлар.
(4-банд «б» кичик бандининг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда олий таълим муассасаларида «Ижтимоий ишлар (кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар билан)» таълим йўналиши бўйича малакали мутахассислар тайёрлаш юзасидан икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
6. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда олий маълумотга эга бўлган ижтимоий ходимларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш бўйича лавозим разрядларини бир ой муддатда тасдиқласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 мартдаги 130-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 15-сон, 249-модда)
8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорлари 2016 йил 1 январдан бошлаб ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling