Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
V. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш
Download 100.06 Kb.
|
237 10.08.2015
V. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш
(V бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 16. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ҳамда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими томонидан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисида қуйидаги жами маълумотларни олиш асосида амалга оширилади: ёлғиз яшаши; ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни парвариш қилишни таъминлашга қодир бўлган шахсларнинг йўқлиги; ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги. (16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 17. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш: (17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш йўли билан; жисмоний ёки юридик шахслар томонидан ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда берилган маълумотлар асосида; Олдинги таҳрирга қаранг. кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг мустақил равишдаги мурожаатлари асосида амалга оширилади. (17-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Олдинги таҳрирга қаранг. 18. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия аъзолари томонидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходими билан биргаликда ҳар чоракда чоракдан кейинги ойнинг 10-кунигача амалга оширилади. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш учун хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари раисларидан, фуқаролар йиғини раисларидан ва у ерда яшайдиганлардан маълумотлар олинади. (18-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 июлдаги 327-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.08.2023 й., 09/23/327/0549-сон) Шошилинч ёрдам кўрсатиш зарурлиги ҳамда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахснинг ҳаёти ва саломатлиги учун хавф мавжудлиги тўғрисида маълумотлар олинган тақдирда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида белгиланган тартибга мувофиқ хатти-ҳаракатларни амалга оширади. Хонадонларни бирма-бир айланиб чиқиш натижалари бўйича ушбу Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклда Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатнома тузилади. (18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 19. Жисмоний ёки юридик шахслар томонидан берилган маълумотлар олинганда ёки кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар ёзма, оғзаки ёки электрон шаклда мустақил равишда мурожаат қилганда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими мурожаатни ушбу Низомнинг 3-иловасидаги шакл бўйича Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарида рўйхатдан ўтказиши шарт. Маълумотларни қабул қилган тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходими: шошилинч ёрдам кўрсатишнинг зарурлигини аниқлаши ва зарурият бўлган тақдирда ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларидаги тартибга мувофиқ ҳаракат қилиши; ариза берувчига ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари ҳақида тушунтиришлар бериши, яшаш ҳолатини баҳолаш учун ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсни бориб кўришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилиши ҳамда бориш санасини белгилаши керак. Жисмоний шахс ёки ариза берувчи ёхуд унинг қонуний вакили ҳисобланмайдиган юридик шахс мурожаат қилган тақдирда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходими кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида мурожаат қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида мазкур шахсга хабар қилиши зарур. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кекса ва ногиронлиги бўлган шахс аниқланган кундан бошлаб беш иш кунидан кўп бўлмаган муддатда тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходими унинг уйига бориши ҳамда ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш шартлари тўғрисида уни хабардор қилиши керак. Бунда ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсга ахборот варақаси берилади, унда хизматлар ва ёрдам кўрсатиш турлари, уларни амалга ошириш қоидалари ва тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими ходимининг боғланиш маълумотлари (ходимнинг исми, фамилияси, отасининг исми, унинг лавозими, телефон рақами) кўрсатилади, шунингдек кекса ва ногиронлиги бўлган шахс ёки унинг қонуний вакили томонидан кекса ёки ногиронлиги бўлган шахснинг ушбу Низомга 4-иловадаги шакл бўйича ижтимоий хизматларнинг якка тартибдаги дастури асосида Ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисида ариза беришнинг зарурлиги тўғрисида хабар қилинади. Ушбу Низомнинг 57 — 59-бандларида белгиланган ҳолатларда ариза талаб қилинмайди. (19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 20. Оилада ўзгалар парваришига муҳтож бўлган бир неча кекса ва ногиронлиги бўлган шахс борлиги аниқланган тақдирда Шахсий рўйхатга киритиш тўғрисидаги ариза уларнинг ҳар бири ёки уларнинг қонуний вакиллари томонидан берилади. (20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 21. Кекса ёки ногиронлиги бўлган шахс ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни рад этган тақдирда унга ахборот варақасида кўрсатилган контактлар бўйича ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш юзасидан тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимига такрорий мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида хабар қилинади. Шунингдек унга Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни аниқлаш бўйича амалга оширилган ишлар тўғрисида далолатномани (хонадонларни бирма-бир айланиб чиқишда аниқланган тақдирда) ёки Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини рўйхатдан ўтказиш дафтарига рад этишнинг сабабини кўрсатган ҳолда имзо қўйиш тавсия этилади. (21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 100.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling