Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
III. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш
Download 100.06 Kb.
|
237 10.08.2015
III. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш
(III бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 10. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишда ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан тасдиқланадиган ижтимоий хизматлар стандартларига риоя қилиш мажбурийдир. (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 11. Давлат бошқаруви органлари, фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари ва ижтимоий хизматлар кўрсатадиган бошқа ташкилотлар аҳолини кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматларнинг шакллари, турлари, шартлари, муддатлари, ҳажмлари, уларни кўрсатиш сифатини назорат қилиш чора-тадбирлари тўғрисида хабардор қилишлари шарт. (11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. 12. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Молия вазирлиги томонидан бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва Ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ҳисобга олиш бўйича ягона регистрга киритилади. Ижтимоий хизматлар кўрсатиладиган ва ижтимоий ёрдам оладиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар тўғрисидаги очиқ маълумотлар вазирликлар ва идораларнинг расмий веб-сайтларида, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат интерактив хизматлари ягона порталида жойлаштирилади. (12-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 100.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling