Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


Download 100.06 Kb.
bet3/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

интернат муассасалари — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатадиган ногиронлиги бўлган шахслар учун «Мурувват» интернат-уйлари, кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун «Саховат» интернат-уйлари, Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг Уруш ва меҳнат фахрийлари учун республика пансионати;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
фуқаролар йиғинининг ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссияси (ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича комиссия) — қонунчиликка мувофиқ аҳолининг заиф тоифаларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этиладиган фуқаролар йиғини комиссияси, унинг таркибига фуқаролар йиғини раиси, унинг маслаҳатчилари ва масъул котиби, комиссия таркибига сайланган фуқаролар йиғини ҳудудида яшайдиган шахслар, туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимининг ходими, даволаш-профилактика муассасасининг врачи, шунингдек, зарурат бўлганда, туман (шаҳар) давлат солиқ инспекциясининг, туман (шаҳар) ҳокимлиги молия бўлимининг вакиллари ва ички ишлар органларининг профилактика бўйича инспектори киради;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар (ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлар) — ёлғиз яшайдиган ёки кексалар ва ногиронлар, вояга етмаган болалар ёхуд қамоқда ва жазони ўташ муассасаларида, узоқ муддат даволанишда бўлган шахслар билан бирга яшайдиган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги шахслар (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар (ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар) — фарзандлари (шу жумладан асраб олган фарзандлари); вояга етмаган ёки ногирон болалар бундан мустасно, эри (хотини) ва ота-онаси, кексалар ёки ногиронлиги бўлган шахслар бундан мустасно; шунингдек васийлари, ҳомийлари ва суд томонидан кексани ёки ногиронни парвариш қилиш мажбурияти зиммасига юкланган шахслари бўлмаган ўзгалар парваришига муҳтож бўлган пенсия ёшидаги (60 ёшга етган эркаклар, 55 ёшга етган аёллар) шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling