Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Download 100.06 Kb.
|
237 10.08.2015
IV1 Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг хизматини ташкил этиш
151. Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш уйида хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлари томонидан амалга оширилади. Бунда, ўзгаларга хавф туғдирадиган юқумли ҳамда руҳий касалликларга чалинган шахсларга уйида ижтимоий-маиший хизмат кўрсатилмайди. 152. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг фаолият чегараси туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан аниқланади. 153. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар ўз ишларини ёлғиз фуқароларнинг хоҳишларини инобатга олган ҳолда тузилган ва туман (шаҳар) тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлими бошлиғи томонидан тасдиқланган жадвал (режа) асосида ташкил этади. 154. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходим лавозими ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизматининг штат жадвалида 1 та лавозим: қишлоқ жойларида 6 — 8 нафар ёлғиз фуқарога; шаҳар жойларида 8 — 10 нафар ёлғиз фуқарога хизмат кўрсатиш ҳисобида белгиланади. 155. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг штатдаги сони туман (шаҳар)да ўзгалар парваришига муҳтож ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш хизмати томонидан хизмат кўрсатиладиган мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи фуқаролар сонидан келиб чиққан ҳолда белгиланади. 156. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимлар махсус хўжалик сумкалари (бир йилга битта сумка), халат (бир йилга битта халат) ҳамда хоналарни тозалаш учун инвентарь билан таъминланади. 157. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларнинг лавозим-маошлари ижтимоий таъминот ходимлари учун ўрнатилган тартибда тасдиқланган меҳнатга ҳақ тўлаш тариф сеткасига мувофиқ белгиланади. 158. Уйда хизмат кўрсатувчи ижтимоий ходимларга йўл ҳақи учун компенсация тўловлари қонунчиликда белгиланган миқдорларда жорий қилинади. (IV1 боб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон) Олдинги таҳрирга қаранг. Download 100.06 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling