Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхати (Шахсий рўйхат)


Download 100.06 Kb.
bet4/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг шахсий рўйхати (Шахсий рўйхат) — ёлғиз яшайдиган ёки ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар деб ҳисоблаш тўғрисида туман (шаҳар) ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинган шахслар рўйхати;
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий ёрдам — кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган нафақалар ва бошқа тўловлар, имтиёзлар, натура тарзидаги ёрдам (озиқ-овқат маҳсулотлари, кундалик эҳтиёж гигиена товарлари, реабилитациянинг техник воситалари ва бошқалар);
(2-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ижтимоий хизматлар — кексалар ва ногиронлар ҳаёти сифатини оширишга, уларга жамият ҳаётида қатнашиш учун бошқа фуқароларга тенг бўлган имкониятлар яратишга ва(ёки) ўзининг базавий ҳаётий эҳтиёжларини мустақил равишда таъминлаш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилган чора-тадбирлар ва хатти-ҳаракатлар комплекси;
ижтимоий хизмат стандарти — ваколатли давлат бошқаруви органлари томонидан ижтимоий хизматлар кўрсатувчиларга нисбатан хизматлар сифатини таъминлаш бўйича белгиланган талаблар, улар хизматлар тавсифини, хизматлар кўрсатиш шарт-шароитларини, муддатларини, ижтимоий хизматларнинг сифати ва натижадорлиги кўрсаткичларини ўз ичига олади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ижтимоий кўмаклашиш хизматлари — юридик ва жисмоний шахсларни жалб этиш ҳамда уларнинг хатти-ҳаракатларининг келишилганлигини таъминлаш йўли билан кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини амалга оширишда кўмаклашиш.
(2-банднинг ўн биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
3. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш, шунингдек ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг якка тартибдаги дастурини шакллантириш ва рўёбга чиқариш ушбу Низомнинг 1-иловасига мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.

Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling