Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг


II. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш шакллари ва турлари


Download 100.06 Kb.
bet5/18
Sana19.10.2023
Hajmi100.06 Kb.
#1710124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18
Bog'liq
237 10.08.2015

II. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш шакллари ва турлари
(II бобнинг номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
4. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш қуйидаги шаклларда амалга оширилади:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
яшаш жойида ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари;
хонадондаги ишларига қарашиш хизматлари;
кундузи ва қисқа вақт бўлинадиган муассасалардаги хизматлар;
интернат муассасаларидаги хизматлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
5. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун яшаш жойидаги ижтимоий кўмаклашиш хизматлари ва маслаҳат хизматлари тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатилади ва қуйидаги хизмат турларини ўз ичига олади:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ижтимоий муҳофаза қилиш ва ижтимоий хизматлар кўрсатиш масалалари бўйича маслаҳатлар бериш, тегишли ташкилотларга юбориш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
соғлиғининг ҳолати бўйича муҳтож бўлган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уларга ҳомийликни белгилашда кўмаклашиш ҳамда ҳомийларнинг ўз вазифаларини бажариши юзасидан назоратни амалга ошириш;
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
протез-ортопедия буюмлари ва реабилитациянинг техник воситаларини олишда кўмаклашиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшайдиган кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул ёки имтиёзли дори-дармонлар билан таъминланишда кўмаклашиш.
(5-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 октябрдаги 563-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.10.2022 й., 09/22/563/0889-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Ёлғиз яшайдиган ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга уйида парвариш қилиш бўйича ижтимоий хизматлар тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш бўлимлари томонидан кўрсатилади ҳамда улар маиший хизмат кўрсатишни, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотларини, зарур саноат товарларини ва дори-дармонларни сотиб олиш ва уйига етказиб беришни, овқатлар тайёрлашда ва уйни йиғиштириш-тозалаш, гигиена ишларида кўмаклашишни ўз ичига олади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Кундузи ёки қисқа вақт бўлинадиган муассасаларда (ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш марказларида, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулоқот ва дам олиш марказларида, санаторий-соғломлаштириш муассасаларида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар қуйидагиларни ўз ичига олади:
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
ўз-ўзига хизмат кўрсатиш, мустақил равишда ҳаракатланиш ва мўлжал олиш, реабилитациянинг техник воситаларидан фойдаланиш кўникмаларига ўргатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий интеграциялаш тадбирлари;
(7-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
қонунчиликка мувофиқ пулли ва пулсиз асосда санаторийда соғломлаштириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
8. Интернат муассасаларида кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ижтимоий хизматлар кўрсатиш қуйидагиларни ўз ичига олади:
(8-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
доимий парвариш қилишни таъминлаш, маиший хизмат кўрсатиш, мебеллар, инвентарлар, ётоқхона буюмлари билан жиҳозланган қулай уй-жой бериш, кийим ва пойабзаллар, бошқа кундалик эҳтиёж буюмлари билан таъминлаш, ёшини ва соғлиғини даволашни ҳисобга олган ҳолда оқилона ва парҳез таомлар билан овқатланишини ташкил этиш;
дастлабки тиббий ёрдам кўрсатиш, диспансеризациядан ўтказиш, зарурият бўлганда, ихтисослаштирилган стационарларда даволатиш, тиббий кўрсаткичлар бўйича протез-ортопедия буюмлари, реабилитациянинг техник воситалари билан таъминлаш;
махсус психологик-педагогик ёрдам кўрсатиш, ҳаётий кўникмаларини ривожлантириш;
дам олишини, қизиқишларини шакллантириш ва ривожлантириш учун клуб ва тўгарак ишларини ташкил этиш;
шахсларни интернат муассасаларидан чиқариш ва уларнинг мустақил ҳаёт кечириши ёки оилада яшаши учун шарт-шароитлар яратиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
9. Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш турлари тўғрисидаги ахборот Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси, Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар томонидан Давлат хизматлари, шакллари ва бланкаларининг ягона реестрига киритилади.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 февралдаги 62-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.



Download 100.06 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling