Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Download 1.1 Mb.
|
312 07.06.2022
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Ёшлар дафтари»
- «Ёшлар дафтари» электрон платформаси (электрон платформа)
- «Ёшлар дафтари» жамғармаси
- «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи
Васийлик кенгаши — «Ёшлар дафтари» жамғармаси маблағларини шакллантириш, бошқариш ва улардан фойдаланиш мақсадида қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда манфаатдор ташкилотлар раҳбарлари ва масъул ходимларидан иборат таркибда тузиладиган коллегиал орган;
«Ёшлар дафтари» — ижтимоий, иқтисодий, ҳуқуқий, психологик ва бошқа турдаги қўллаб-қувватлашга, билим ва касб ўрганишга эҳтиёжи ва иштиёқи бўлган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш, бартараф этиш ва назорат қилиб бориш тизими; «Ёшлар дафтари» электрон платформаси (электрон платформа) — ёшларга тегишли бўлган маълумотларни жамлаш, таҳлил қилиш, қайта ишлаш тизимини яратиш ҳамда тегишли вазирликлар ва идоралар билан рақамли маълумотлар алмашувини ташкил этиш, ёшларнинг мурожаатлари билан тизимли ишлаш юзасидан чора-тадбирлар самарадорлиги мониторингини олиб бориш имконини берувчи махсус электрон платформа; «Ёшлар дафтари» жамғармаси — «Ёшлар дафтари»га киритилган ёшларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ташаббусларини рағбатлантириш мақсадида белгиланган тартибда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, шунингдек, туман (шаҳар)ларда ташкил этилган жамғарма; «Ёшлар дафтари» жамғармасининг ишчи органи — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри Ёшлар ишлари агентлигининг ҳудудий бошқармалари ҳамда туман (шаҳар) Ёшлар ишлари агентлиги бўлимлари; ишсиз ёшлар — ҳақ тўланадиган ишга ёки иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган машғулотга эга бўлмаган, иш қидираётган ва иш таклиф этилса, унга киришишга тайёр бўлган ёхуд касбга тайёрлашдан, қайта тайёрлашдан ўтишга ёки малакасини оширишга тайёр бўлган, ишга жойлашишда кўмак олиш учун маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилган ва ушбу органлар томонидан иш қидираётган шахслар сифатида рўйхатга олинган меҳнатга лаёқатли ёшлар (бундан таълим ташкилотларида таҳсил олаётганлар мустасно); нодавлат касб-ҳунарга ўқитиш ташкилотлари — ёшларни касб-ҳунар, тадбиркорлик, таълим, фан, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар ва хорижий тилларга ўқитиш ваколатига эга бўлган нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан, нодавлат таълим ташкилотлари; секторлар — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, туманлар, шаҳарлар ҳудудларини тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар, туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, прокуратура, ички ишлар ва давлат солиқ хизмати ҳудудий органлари раҳбарлари бошчилик қиладиган туманлар (шаҳарлар) ва ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органининг коллегиал ишчи тузилмаси; ёшлар етакчиси — Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2022 йил 19 январдаги ПҚ-92-сон қарори билан ҳар бир маҳаллада жорий этилган маҳаллалардаги ёшлар етакчиси; Download 1.1 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling