Zbekiston Respublikasi xalq


Download 200.5 Kb.
Sana21.01.2023
Hajmi200.5 Kb.
#1107947
Bog'liq
4 мактаб хисоботи Ў.Т.И.Б.Д.Ўринбосари 2014




Ozbekiston Respublikasi XALQ Talimi Vazirligi
Surxondaryo Viloyati XALQ
TALIMI BOSHQARMASI





UZUN TUMANI XTMFMT VA
TE BO’LIMIGA QARASHLI
4-UMUMIY O’RTA TA’LIM MAKTABINING o’.t.i.b.d.o’rinbosari sh. Turdiyevaning
2014-2015 o’quv yili


yakuni bo’yicha





Узун тумандаги 4-умумий ўрта таълим мактабининг
ўқув ишлари буйича директор ўринбосари Ш. Турдиеванинг Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг
2011 йил 4 июлдаги 144-сонли буйруғи асосида 2014-2015 ўкув йилида амалга оширилган ишлар ҳақида
ҲИСОБОТИ

Мактабимизда 13 та синф бўлиб, бу синфларда 286 нафар ўқувчи таълим олади. Шулардан 135 нафар қизлар. Ўқувчилар 1 навбатда таҳсил олишади. Шу ўқувчиларга ҳозирги кунда 26 нафар ўқитувчилар дарс бериб келишмоқда. Шулардан 6 нафари 2 тоифали 20 нафари мутахассис ўқитувчилардир. 13 нафар олий маълумотли, 13 нафар ўрта маҳсус маълумотлилардир.


Мактаб педагог жамоаси 2014-2015 ўқув йили биринчи ярим йиллик давомида Ўзбекистон Республикаси Таълим тўғрисидаги қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури” талаблари асосида ёш авлодга таълим – тарбия беришда қуйидаги ишларни амалга оширдилар. Ўқувчиларга Вазирлар Махкамасининг 1999 йил 16 августда қабул қилинган “Умумий ўрта таълим фанлари ДТС минимал талаблари” бўйича билим бериб борилди. Мактабнинг 2014 йил 28 августдаги № В-1 рақамли буйруғига асосан мактабда 5 та методбирлашмалар ташкил қилинди. Ўқувчиларнинг фанлар бўйича олаётган билимлари ДТС талабларига мослиги чораклар давомида мониторинг қилиб борилди. Ўқувчиларнинг билим, кўникма ва малакаларини қай даражада эгаллаганликларини аниқлаш мақсадида ўқув йилининг бошида ички мониторинг режаси тузиб олинди. 1-чорак биолигия ва география, 2-чорак рус тили, онатили, мусиқа, мехнат, М.И.Ғ.туркумига кирувчи фанлар, 3-чорак физика, математика, кимё, информатика, иқтисод, 4-чорак тасвирий санъат чизмачилик, жисмоний тарбия фанлари кўриб чиқилади.
Режа асосида сентябр ойида география, иқтисод октябр ойида она тили ва адабиёт, ноябр ойида рус тили ва адабиёти декабр ойида МИҒ ва одобнома фанлари фан ойлиги утказилди. Мониторинг натижалари методбирлашма ва методкенгашларда мухокама қилиб борилди. Ўқувчилар билимида бўшлиқларни тўлдириш мақсадида қўшимча дарслар ўтиш чоралари белгиланди.
Мактабда таълим тарбия сифатини яхшилаш ва кадрлар салохиятини ошириш мақсадида ўқув корпуси, спорт майдони мавжуд. Дастур асосида кимё, биология, физика хоналари барча ўқув лабаратория асбоб ускуналари 1-4 синф 5-9 синф ўқувчилари учун турли стол ва стуллар синф доскалари 29 дона компьютер жихозлари билан таъминланди. Мактабда яратиб берилган бу имконият ўқитувчи ва ўқувчиларни масъулиятини оширди.
Уқитувчиларни ўзаро дарсга алмашлаб киришлар жадвал асосида йўлга қўйилган. Ўқув йили давомида ўқитувчилар билими мониторинг таҳлил қилинди. Ички мониторинг режасига асосан I-II чоракларда бошланғич синфларда мониторинг ўтказилиб ҳисоботлар тайёрланиб қўйилди.
Мактабда 12 та тўловсиз, 4 та тўловли тўгараклар фаолият юритиб келмоқда.


Сентябр ойи.
Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 22 йиллиги, "Билимлар куни", "Биринчи қунғироқ" каби тадбирлар ўтказилди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан география фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш - чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Ўқувчилар билими тест усулида таҳлил қилинганда уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 74% ни ташкил этди. Ўқувчилар харакати бўйича хисобатлар топширилди.
Октябр ойи.
2-4 синфларда она тили , ўқиш, математика фанларидан мониторинг таҳлиллар ўтказилдию Мониторинг таҳлил натижаларига кўра ўқувчиларнинг ДТС талабини бажариш бўйича ёзма назорат ишлари олинди унга кўра она тили фанидан 78 % , ўқиш фанидан 70.1 % , математика фанидан 70 % ни ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруги бажариш юзасидан Филалогия фанлари фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш - чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Ўқувчилар билими тест усулида таҳлил қилинганда уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 72 % ни ташкил этди. "1-октябр Устозлар ва мурабийлар куни" муносабати билан "Мен севган устоз" "Устоз отангдай улуғ" мавзуларида иншолар танлови ўтказилди. Ўқитувчиларга ҳомийлар тамонидан "Фахрий ёрлиқлар" эсдалик совғалар тарқатилди. 21-октябр ўзбек тилига "Давлат тили" мақоми берилганлигига 22 йил тўлиши муносабати билан "Адабий- бадиий кеча" ўтказидди
Ноябр ойи.
2014-2015 ўқув йилининг 1-чорак якунлари бўйича ўқув фанларидан ўқувчиларнинг билим даражаси мониторинг таҳлил қилиниб чорак якунлари ҳисобати топширилди. Билимлар беллашуви, фан олимпиядасини ўтказиш бўйича чора тадбирлар белгиланиб ташкилий қўмита таркиби, ҳакамлар ҳаъати ва эксперт комиссиясидан иборат аъзолар сайланди. Метод бирлашма, метод кенгаш йиғилишлари ўтказилди.
1-чорак якунлари бўйича жисмоний тарбия, меҳнат, мусиқа, тасвирий санъат, ўқиш фанлариданички мониторинг таҳлиллар ўтказилди Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан Рус тили фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргфмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш - чиқиш тестлари олиниб. ўқувчиларнинг ^билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Ўқувчилар билими тест усулида таҳлил қилинганда уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 65 % ни ташкил этди.
Декабр ойи.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2011 йил 11 августдаги 184 сонли бўйруғига асосан "Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларнинг фанлар бўйича билимлар беллашувини ўтказиш тўғрисидаги Низоми" метод кенгаш, метод бирлашмаларда ўрганиб чиқилди. Мактабда билимлар беллашуви бурчаги ташкил этилди.. Иқтидорли ўқувчиларнинг билимини аниқлаш бўйича ўқув фанлари бўйича 23 ноябр куни 9- синф ўқувчилари бўйича мактаб фан олимпиядаси ўтказилди. "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш - чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Ўқувчилар билими тест усулида таҳлил қилинганда уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 72 % ни ташкил этди. Янги йил байрамига бағишлаб деворий газеталар чиқарилди. Ўқув йилининг 1 ярим йиллик ҳисоботи топширилди.

2011 йилда олиб борилган ишларни "Таълим тўғрисидаги қонун", Кадрлар тайёрлаш миллий дастури Ўзбекистон Республикаси президенти фармонлари, Вазирлар маҳкамасининг қарори, Халқ таълим вазирлигининг буйруқ ва фармойишлари асосида иш олиб борилди. Жумладан, 2014 2015 йил 3 чорагида физика ,математика, информатика, тарих, рус тили фанларидан ички мониторинг назорат синовлари ўтказилди. Ушбу мониторинг таҳлилига 5-9 синф ўқувчиларидан 150 нафар ўқувчи қатнашиб уларнинг ўқув фанларидан


ўзлаштириш самарадорлиги қуйдагича бўлди.
5-синф тарих ўртача самарадорлик 76 %
6-синф тарих ўртача самарадорлик 78 %
7-синф тарих ўртача самарадорлик 80 %
8-синф тарих ўртача самарадорлик 85 %
9-синф тарих ўртача самарадорлик 72 %
6-9 синфларда физика фанидан мониторинг таҳлил 120 нафар ўқувчи қатнашиб уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 71% ни ташкил этди.
5-9 синфларда тарих фанидан 150 нафар ўқувчидан 145 таси қатнашиб уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 76% ни ташкил этди.
2-9 синфларда рус тили фанидан 252 нафар ўқувчи қатнашиб уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 71 % ни ташкил этди. Бундан ташқари Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан январ ойида Тарих ва ҳуқуқ фан ойлиги ўтказидди. Ойликни ўтказиш юзасидан фан метод бирлашма ва методик кенгашнинг тадбирлари ишлаб чиқилиб бурчаклар ташкил этилди. Фан ойлиги бошида кириш ва охирида чиқиш тестлари олинди. Кириш ва чиқиш тестлари ўртасидаги фарқ ўртача 4 % ни ташкил этиб ўқувчиларнинг ушбу фан бўйича ўзлаштириш самарадорлиги 77. % ни ташкил этди. Мактабдан ва синфдан ташқари ишларни ташкил этиш бўйича 14-январ "Ватан ҳимоячилари куни " нишонланди. 9-синф ўқувчилари ўртасида "Шунқорлар" ҳарбий спорт беллашуви ўтказилди. Бундан ташқари 2-4 синфлар ўртасида ўқиш тезлиги мониторинг таҳлил этилди.
Феврал ойи.
Ушбу ойда мактаб ихтиёридаги фанларнинг ўқитилиши таҳлил этилди. Таҳлил натижалари директор хузуридаги ишлаб чиқариш йиғилишида кўриб чиқилиб ютуқ ва камчиликлар юзасидан фан ўқитувчиларига тегшшга ўқув услубий кўрсатмалар берилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан феврал ойида "Математика информатика " фан ойлиги ўтказидди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш - чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Мактаб математика уқитувчиси Мирзаева Малика туманда фан ойлиги якуни буйича буклетлар номинациясида фахрли уринни эггаллади. Бундан ташқари тарихий саналарни нишонлаш юзасидан 9-февралда ўзбек адабий тилининг асосчиси А.Навоий ва 14-февралда З.М.Бобур таваллуд топган кунлар мушоира ва фан кечаси тарзида нишонланди.
Март ойи
Ушбу ойда ўқувчиларнинг кундалик дафтарлари, ўқитувчиларнинг ўқув фанлари бўйича ўзора дарс таҳлиллари ва очиқ - намунавий дарслари таҳлил этилди. Бундан ташқари она тили адабиёти, рус тили, математика фанларидан ўқувчиларнинг ёзма иш дафтарлари текширув ва назоратдан ўтказилди. Март ойи Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш тўғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан Кимё, физика, биология, жисмоний тарбия фан ойлиги ўтказилди. Ойликни ўтказиш давомида. Ўқувчилар билими тест усулида таҳлил қилинганда уларнинг ўртача ўзлаштириш самарадорлиги 70.1 % ни ташкил этди. Синфдан ва мактабдан ташқари ишларнии ташкил этиш бўйича 8- Март Халқаро хотин-қизлар куни, 21- март "Наврўз умумхалқ байрами" тантанали нишонланди. Ободонгарчилик ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилди. Ўқув йилининг 3-чораги якунланиб ҳисобатлар топшириди. Ўқувчиларнинг ўқув фанларини ўзлаштириши бўйича мониторинг таҳлил натижалари метод бирлашма, метод кенгаш ва пед кенгашларда кўриб чиқилди.1 –март куни шоира Зулфия тавваллудининг 100 йиллиги нишонланди .8 синфлар уртасида тадбир утказилди.
Апрел ойи
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамасининг 275 сонли карори ижросини таъминлаш юзасидан ўқитувчилар фаолияти мониторинг таҳлил Қилинди. Инсон хавфсизлиги асослари ўқув дастурининг ўқув фанлари таркибида ўкитилиши таҳлил этилди. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойлиқларини ўтказиш тўгрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан эстетика йўналишидаги фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш -чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. 9- апрел Соҳибқирон Амир Темур таваллуд кунига бағишлаб 5-9 синфлар кесимида "Куч адолатда" мавзусида йншолар танлови ўтказилди.25 апрел куни Мухаммад Юсуф таваллуди нишонланди.
Май ойи.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими Вазирлигининг 2009 йил 11-сентябрдаги "Умумтаълим муассасаларида фан ойликларини ўтказиш туғрисида"ги 252-сонли буйруғи бажариш юзасидан инглиз тили фан ойлиги ўтказилди. Фан ойлиги давомида фан кечалари, оргинал кўргазмалар, албом ва буклетлар тайёрланди. Кириш -чиқиш тестлари олиниб ўқувчиларнинг билим малака ва кўникмалари мониторинг таҳлил қилинди. Ўқувчиларнинг ўзлаштириш билим даражаси 71 % ни ташкил қилди. 5-8 синфларда босқичли назорат 9 синфларда якуни давлат аттестациясини ўтказиш бўйича имтиҳонлари жадвали, имтиҳонлар билетлари медод бирлашмаларда кўриб чиқилиб тайёрланди. Жисмоний тарбия фанидан якуний аттаестация амалий ва назарий асосда ўтказилди.Ўқув йилининг якуни бўйича сўнгги қўнғироқ тадбири ўтказилди.
Фан ойликлари ҳаммаси режа асосида ўтқазилди. Бундан ташқари 26 нафар ўқитувчиларнинг иш юритишлари режа асосида ижроси кўриб чиқилди. Бундан ташқари Вазирлар махкамасининг 2005 йил 21 январдаги 275 сонли қарорига муофиқ 11 нафар ўқитувчига касб махорати учун ва тарбиявий ишлар бўйича устама берилди. Уқитувчиларнинг барча хужжатлари талаб асосида қилинган.
Фан ойликларини ўтказишда математика ва тасвирий санъат фанлари Фан ойлигида наъмунали деб топилиб туманда биринчи ўринни олишди. Мактабда ўқитувчиларнинг иш фаолияти ўрганилиб Бошланғич синф ўқитувчиси О.Мамадалиеванинг ишлари наъмунали бўлиб метод бирлашма тавсиясига асосан мактабда ишлари стенд шаклида оммалаштирилди.
2014 йил мактабни жами 32 нафар ўқувчи битириб таълимнинг кейинги босқичига жалб қилинди. 2014-2015 ўқув йилида мактабни 26 нафар битирувчи ўқувчилар битириш арафасда ва таълим нинг кейинги босқичига йўналтириш ишлари Мактаб психологи томонидан амалга оширилмоқда.Уқувчиларни таълимнинг кийинги босқичига йуналтириш буйича буйруқ асосида барча коллежларга очиқ эшиклар кунига тадбирларда иштирок этдилар.
Мактаб ўқувчиларнинг Давлат таълим стандартларининг ўзлаштириш мониторинги ва фанлар бўйича билимлар беллашувининг биринчи босқичи декабр ойида якунланиб ғолиб ўқувчилар аниқланди ва туман босқичига йўлланма берилди. Туманда Тарих фанидан ўтказилган “Билимлар беллашуви”да Холиқулов Уктам 1-ўринни эгаллади ва вилоят боскичида катнашди.
Мактабда 2014-2015 ўқув йилида ўтказиладиган маънавий-маърифий ва ташкилий тарбиявий тадбири режасига асосан : “Амир Темур - фахримиз”, “Умид ниҳоллари”, “Сиз қонунни биласизми?”, “Мактаб ходимлари спорт мусобақалари”, “Алпомиш ва Барчиной тест синовлари”, “Ижодкор ўқитувчилар анжумани”, “Биз компъютерни ўрганамиз!”, “Наврўз” байрам, 9-май “Хотира ва қадрлаш” байрамлари ва кўрик-танловлар ўтказилди.
Мактабда ободонлаштириш ишларига катта эътибор қаратилди.
8-март “Халқаро хотин-қизлар” байрамига бағишланган 9-синф ўқувчилари ўртасида “Ораста қизлар” мусобақаси ўтказилди, қизлар ўзларининг пазандалик сирларини намойиш қилдилар.
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144-сонли буйруғига асосан мактабда барча фан ойликлари ўтказиб борилди. Мактабда бошланғич синфлардан махорат мактаби ташкил этилган .Туман Х.Т.М.Ф.М.Т.ваТЕБнинг 2014 йилдаги А 158 буйруги ва йуриқнома асосида мактабда 2014 йил 11 октябр куни А 35 рақамлм буйруғи асосида ишлар ташкил этилди .Уқув семинарлар ташкил этилди .Устоз шогирд ишлари ташкил этилди.Тайёрланган хужжатлар йиғма жилди тайёрланди хисоботлари ХТММТваТЕБга топширилди.
Мактабимиз педагоглари ўзларининг бор куч ғайратларини ишга солиб ёш авлодни билимли, баркамол қилиб тарбиялашга хизмат қиладилар. Мақсадимиз ўқувчиларни юксак маънавиятли, комил инсон ва мустақил фикрловчи билимдон шахслар қилиб тайёрлашдан иборатдир.
Ў.Т.И.Б.Д.Ў: Ш. Турдиева
Download 200.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling