Ўзбекистон республикаси злий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғИ


Download 66 Kb.
bet2/4
Sana22.01.2023
Hajmi66 Kb.
#1108298
1   2   3   4
Bog'liq
191-buyruq

ЙЎРИҚНОМАСИ

  1. Умумий қоидалар

  1. Мазкур Йўриқнома олий таълим муассасаларида (кейинги уринларда ОТМ) Зош аудитор фаолиятини юритиш учун жорий этилади.

2 Бош аудитор лавозими ОТМ таркибий тўзилмасида алоҳида лавозим сифатида киритилади, бевосита ОТМнинг ректорига бўйсунади. Бош аудиторни ОТМнинг бошқа мансабдор шахс ёки таркибий булим (бошқарма, булинма) буйсунувига ўтказиш таъкикланади.

  1. Бош аудитор ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Бюджет кодекси ва бошқа қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис палаталари қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг буйруқлари, Хайъат қарорлари, бошқа қонун хужжатлари ва ушбу Йўриқномага мувофиқ олиб баради.

  2. Бош аудиторнинг фаолияти ОТМда бюджет ва бюджетдан ташқари маблағларнинг шаклланиши, самарали ва максадли сарфланиши, товар-моддий бойликларнинг ҳаракати ва сақланиши, инвентаризациядан ўтказилиши, улардан оқилона ва тежамкорлик билан фойдаланилиши, белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилиши, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботларнинг амалдаги меъёрий хужжатларга мос юритилиши юзасидан мониторинг ва назорат олиб боришга қаратилади.

  3. Бош аудитор лавозимига олий иқтисодий маълумотга эга бўлган бюджет ташкилотлари молиявий бўлинмаларида (ҳисобчи, иқтисодчи, тафтишчи, аудитор каби лавозимларда) камида уч йиллик иш стажига эга бўлган малакали мутахассислар қабул қилинади.

  4. Бош аудитор ўз лавозимига Меҳнат кодексида кўзда тутилган тартибда ОТМ ректорининг буйруғига асосан тайинланади ва лавозимидан озод этилади.

  5. Бош аудитор ўз фаолиятининг натижалари бўйича мустақил ва холисона ҳисобот тайёрлайди хамда хар чорак якунидан сўнг ОТМ рахбарига ва ОТМнинг Кенгашида ҳисобот беради, шунингдек ҳисобот нусхасини чорак якунидан сўнг кейинги ойнинг 25 санасигача вазирликнинг Ички аудит ва молиявий назорат бошқармасига тақдим этади.

  6. Бош аудитор қуйидагиларни билиши лозим:

Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодекси, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини ташкил этиш ва юритилиши бўйича қонунлар, қарорлар, фармойишлар, низомлар, Йўриқномалар ва бошқа меъёрий-хуқуқий хужжатларни;
бухгалтерия ҳисоби ва хўжалик фаолияти таҳлилининг шакллари ва усулларини;
асосий воситалар, товар-моддий қийматликлар, пул маблағларининг ҳаракати билан боғлиқ операцияларни хужжат айланиши ва хужжатларни расмийлаштириш тартиби ҳамда уларни бухгалтерия ҳисоби ҳисобварақларида акс эттирилишини ташкил этилишиии;
счётлар режаси ва корреспонденциясини;
ўқув жараёнини ташкил этиш асослари ва педагоглар таркибини шакллантирилишини;
штатлар жадвали, даромадлар ва харажатлар сметасини шакллантирилишини;
хисоблаш ва компьютер техиикаларидан фойдаланиш ҳамда дастурий таъминот билан ишлашни;
меҳнат қонунчилигини;
ички меҳнат тартиби қоидаларини.


  1. Download 66 Kb.

    Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling