Ўзбекистон республикаси злий ва ўрта махсус таълим вазирининг буйруғИ
Бош аудиторнинг лавозим мажбуриятлари
Download 66 Kb.
|
191-buyruq
Бош аудиторнинг лавозим мажбуриятлари
Қуйидагилар бош аудиторнинг асосий мажбуриятлари ҳисобланади: ОТМнинг бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлари бўйича штатлар жадвали, даромадлар ва харажатлар сметаларини амалдаги меъёрий хужжатларга мос равишда шакллантирилишида бевосита қатнашиш хамда уларнинг ижросини назорат қилиш; меҳнатга хақ тўлаш жамғармасини тўғри сарфланиши, мансаб маошларининг тўғри белгиланиши, смета-штат, касса ва тўлов интизомига риоя этилиши, иш хақи ва унга тенглаштирилган тўловлар, стипендия, хизмат сафари тўловларининг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини хамда маблағлардан мақсадли фойдаланилишини бирламчи хужжатлар ва УзАСБО дастурий таъминоти орқали доимий мониторинг қилиш; ОТМ эхтиёжи учун бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан товар (иш, хизмат) ларни харид қилиниши, тендер (танлов) савдолари ўтказилишини Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” ги Қонуни талабларига мувофиқ амалга оширилишини мониторинг қилиш ва имзоланган шартномалар бўйича шартларнинг бажарилишини назорат қилиш; юзага келган дебитор ва кредитор қарздорликларнинг асослилигини ўрганиш ва бартараф этиш чорасини кўриш; ОТМда мавжуд товар-моддий қийматликлар, нақд пул маблағлари, кимматли когозлар, қатъий ҳисобда турувчи бланкалар хамда бошқа моддий ва номоддий активлар инвентаризациясини ўтказиш жараёнларида фаол қатнашиш, шунингдек уларни амалдаги меъёрий хужжатларга мос равишда ташкил этилишини таъминлаш; товар-моддий қийматликлар, пул маблағларининг инвентаризацияси натижасида ёки бошқа назорат ва мониторинг тадбирлари натижасида аниқлаиган камомадлар ва ортиқчаликларни ўрнатилган тартибда кирим қилиншиини таъминлаш; камомадларга йўл қуйилиши, пул маблағлари ва товар-моддий кийматликларни талон-тарож қилиниши ҳолатларини таҳлил қилиш ва уларни олдини олиш бўйича профилактика ишларини олиб бориш; ОТМда коррупция ҳолатларини олдини олишга қаратилган профилактика ишларини олиб бориш; манфаатлар тўқнашувига сабаб бўладиган коррупцион ҳолатлар бўйича ОТМ рахбарига хабар бериш; ўтказиладиган ўрганиш ва профилактика тадбирлари жараёнида одоб-аҳлоқ ва хизмат қоидалари талабларига катъий риоя этиш. ОТМда асоссиз дебитор ва кредитор қарздорликларга йўл қўймаслик, бюджет, смета-штат интизомини мустаҳкамлаш, бюджет маблағларидан фойдаланиш, товар (иш, хизмат)ларни харид қилиш самарадорлигини ошириш масалалари бўйича, шунингдек аниқланган қонун бузилиши ҳолатларини, уларни содир этишга имконият яратувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида ОТМ рахбарига (ёзма) тавсиялар беради. Download 66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling