Ўзбекистон Республикасида Мустақиллик йилларида иқтисодиётнинг барча соҳаларида туб ислоҳотлар амалга ошириб борилмоқда. Маълумки, қурилиш соҳаси мамлакатнинг иқтисодий ижтимоий ривожланишида муҳим аҳамиятга эга бўлади
Лойиҳаланаётган бинонинг хажмий-режавий ва конструктив ечимлари, эксплуатацион сифат кўрсаткичлари
Download 37.66 Kb.
|
11 (2)
1.1. Лойиҳаланаётган бинонинг хажмий-режавий ва конструктив ечимлари, эксплуатацион сифат кўрсаткичлари
Умумий маълумотлар Менга малакавий ишлаб чиқариш амалиёти топшириғи сифатида мукаммал таъмирлаш, қурилиш конструкцияларига сервис хизматини ташкил этишни ўрганиш мавзуларида топшириқ берилган. Шунга кўра Фарғона туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг техник ҳолатини баҳолашни ўргандим. Қурилиш райони иссиқ, қуёш радиацияси кучли, қурилиш климатологияси ва геофизикасига асосан қуйидаги иқлим шароитларига эга: йиллик ўртача ҳарорат 13ºС, ҳисоб бўйича лойиҳавий ҳарорат 15ºС. Энг иссиқ ҳарорат 42ºС, энг совуқ ҳарорат эса -29ºС ни ташкил этади. Йиллик ўртача ёғингарчилик миқдори 193 мм (суюқ ҳолда). Нисбий намлик энг совуқ ойда 68%, энг иссиқ ойда эса 32% ни ташкил этади. Бинонинг иситилиш муддати бир йилда 132 кунни ташкил этади. ҚМҚ 2.01.03.96 “Зилзилавий ҳудудларда қурилиш” га асосан 8 баллик зилзилавий ҳудудда жойлашган. Бинонинг синфи II, ёнғинга қаршилик бўйича ҳам бино II синфга мансуб. Қордан тушадиган юк миқдори 50 кг/м2 ни ташкил этади. Ернинг музлаш чуқурлиги – 0,6 м. Шамол қиш фаслида асосан жанубий шарқдан, шимол шимолий ғарбдан, ёз ойларида эса асосан шимолий ғарб, ғарб, шимол ва қисман жанубий шарқдан эсади. Ер ости сувлари сатҳи 4,1:5,2 м атрофида, портландцемент учун зарарсиз. Бинодаги функционал жараён Фарғона туманидаги 21-сонли умумтаълим мактабининг асосий вазифаси туман аҳолиси ўқувчи – ёшларини барча қулайликларга эга бўлган замонавий ўқув маскани билан таъминлашдан иборат. Бинонинг биринчи ва иккинчи қаватларида қуйидаги хоналар мавжуд: Ўқитувчилар хонаси - 39,7 м2; Зинапоя катаги -9,68 м2; Химия хонаси 51,50 м2; Мудир хонаси 16,7 м2; Физика хонаси 51,5 м2; Синфхона 50,2 м2; Директор хонаси 18,5 м2; Зинапоя катаги – 15,54 м2; Коридор – 84,26 м2; Химия препаратор хонаси - 16,63 м2; Физика препаратор хонаси - 16,63 м2; Зинапоя катаги - 15,54 м2; Коридор – 84,26 м2; Синфхона 51,5 м2; Синфхона 51,5 м2; Синфхона 51,5 м2; Синфхона 50,2 м2; Чет тили хонаси - 18,5 м2; Зинапоя катаги - 15,54 м2; Бинонинг ҳажмий – режавий ечимлари. Фарғона туманидаги 21-сонли умумтаълим мактаби биносининг ҳажмий – режавий ечимлари замонавий лойиҳалаш талаблари асосида олиб борилган бўлиб, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига тўлиқ жавоб беради. Бино режада тугри туртбурчак шаклида бўлиб, унинг габарит ўлчамлари 39,2 х 9,6 м қилиб қабул қилинган. Блокнинг узунлиги (1-6) ўқлар орасида 39,2 метр бўлса, унинг эни (А-В) ўқлар орасида 9,6 метр, бинони қават баландлиги 3,0 метр. Бинога кириш иккита зина катагига кирадиган иккита икки табақали, битта бир табақали эшик орқали амалга оширилади. БОШ РЕЖА
Бош режа лойиҳаланаётганда қатор факторлар жумладан: “Санитар ва ёнғинга қарши нормалар ва қоидалар” шунингдек шамолнинг асосий йўналиши ва қайталаниши ҳисобга олинган. Мактаб биноларини лойиҳанаётганда унда кечадиган функционал жараён албатта инобатга олинган, яъни ўқув биноларини қуришда ўқув жараёнига таъсир этувчи факторлар, яъни стадион спорт заллари, ўйин майдонларини жойлаштиришда нормаларга амал қилинган. Ўқув биноларини бошқа бинолоар билан бирлаштиришда асфальтбетон йўлаклар, майдонлар кўзда тутилган бўлиб, улар орқали энг яқин ва осон алоқа боғланиши назарда тутилган. Йўлаклар чети борт тошлар яъни бардюрлар билан чегараланган. Йўлаклар орасида бўш қолган жойлар максимал кўкаламзорлаштирилган ва гуллар экилган. Тунда ёритиш учун махсус тайёрланган чироқ илгичлар ўрнатилиб, уларга ёғингарчилик таъсир этмайдиган лампалар ўрнатилган. Танаффус пайтида ўқувчилар актив ўйинлар ўйнаши учун майдончалар кўзда тутилган, шунингдек дам олиш учун махсус металл- ёғоч курсилар кўзда тутилган. Ичимлик ва суғориш учун сув ҳам ҳисобга олинган. БОШ РЕЖА ТЕХНИК –ИҚТИСОДИЙ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Майдоннинг қурилиш билан эгалланиш коэффициенти: Бу ерда: Fкур – қурилишлар эгаллаган майдон: 513 м2 Fум – умумий майдон юзаси: 671,28 м2 Майдондан фойдаланиш коэффициенти: Бу ерда: Fй – йўл ва йўлаклар эгаллаган майдон 3,11 га Fф- фойдали майдон - 608,2 га. Жойнинг бош режаси 1:500 масштабда ишланди. Лойиҳаланаётган бинонинг қандай мақсадлар учун мўлжалланганлиги, ундаги функционал жараёнларни ҳисобга олган ҳолда бош режада қуйидаги бино ва иншоотлар жойлаштирилган: 1. Ўқув биноси 2. Спорт зали 3. Ўкув биноси 4.Ўкув биноси 5. Қозонхона 6. Ҳожатхона 7.Спорт майдони 8. Югуриш йулаги 9.Қозонхона Бош режада бу бино ва иншоотларни жойлаштиришда уларнинг ўзаро фукционал боғлиқлиги, санитар–техник ва ёнғинга қарши талаб ва қоидаларга амал қилинди. Бинонинг ён томонида ёнғинга қарши махсус бурчак ташкил этилиб, уни қум солинган қум, пақир, болта, лом, лопата, ўт ўчиргич каби бирламчи ёнғин ўчириш асбоб-ускуналари ва материаллари билан жихозлаш зарурлиги лойиҳада кўзда тутилди. Бош режада майдоннинг бино ва иншоотлардан холи ерларини кўкаламзорлаштириш, ички йўл ва йўлакларни барпо қилиш, суғориш шахобчаларини ташкил этиш, ёмғир-қор сувларининг бино ва иншоотлар остига оқиб кирмаслигини таъминлаш мақсадида жойларни текислаш ва асфальт отмоскалар қилиш каби ишларни амалга ошириш кўзда тутилган. Иқлим шароити нисбатан иссиқ ва қуруқ бўлганлиги учун майдонни кўкаламзорлаштириш билан биргаликда бу ерда фонтанли ховуз барпо қилиш хам режалаштирилди. У бу ердаги хавони ёзнинг иссиқ ва қуруқ кунларида мўтадиллаб туришга хизмат қилиш билан биргаликда ёнғинга қарши сув манбаи бўлиб хизмат қилади. 1.2. Бинонинг техник холатини ўрганиш, конструктив қисмларининг шикастланиш даражасини аниқлаш, техник хулоса тузиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш услубларини танлаш, асослаш ҳамда конструкцияларни кучлантириш бўйича ҳисоблар. Download 37.66 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling