3-маъруза. ҚУёш радиацияси ва радиация баланси режа
Download 378.99 Kb. Pdf ko'rish
|
Агро-4-Куёш радиацияси.
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР
3-маъруза. ҚУЁШ РАДИАЦИЯСИ ВА РАДИАЦИЯ БАЛАНСИ РЕЖА: 1. Қуѐш радиацияси турлари. Қуѐш радиациясининг атмосфера жараѐнлари ва биосферага таъсири. Қуѐш радиациясининг спектрал таркиби. 2. Радиацион баланс ва унинг ташкил этувчилари. Радиацион оқимлар ва уларнинг ўсимликлар учун аҳамияти. 3. Фаол фотосинтетик радиация. Радиациянинг ўсимликларда ютилиши. ТАЯНЧ СЎЗ ВА ИБОРАЛАР. Қуѐш, радиация, спектрал таркиби, радиацион баланс, радиацион оқимлар, Фаол фотосинтетик радиация, ютилиш, оқим, тўқин, узунлик, қувват, манба, ѐруғлик, энергия, карта, пиранометр, актинометр, Қуёш – табиий жараёнларнинг қувват манбаидир. Қуѐшдан Ерга тушадиган нурланишли оқим энергияси қуёш радиацияси деб аталади. Қуѐш нури таъсирида ўсимликларнинг яшил баргида фотосинтез жараѐни ўтади. Фотосинтез ўсимлик баргида ютилган ѐруғлик энергияси ҳисобига анорганик моддалар (сув ва карбонат ангидрид гази) нинг органик модда (оқсил, крахмал ва бошқа) ларга айланиш жараѐнидир. Фотосинтез жараѐнида тўпланган органик моддаларнинг анча қисмини ўсимлик нафас олиш жараѐнида сарфлаб ўсади, ривожланади ва ҳосил беради. Ўсимликлардаги фотосинтез жараѐни сабабли улардан атроф муҳитга эркин кислород ажралиб чиқади. Умуман олганда, Ер атмосферасига етиб келган қуѐш энергиясининг 42% атмосферадан қайтиб яна космик фазога тарқалади, 14% атмосферада ютилади, қолган 44% эса атмосферадан ўтиб Ер юзига тушади. Бирор юзага вақт бирлигида тушувчи нурий энергия миқдорига радиация оқими деб юритилади. Бирлик юзага вақт бирлигида тушадиган радиация оқими миқдорига радиация оқимининг зичлиги деб айтилади ѐки энергетик ѐритилганлиги тушунчаси қўлланилиб СИ системасида Вт/м 2 бирликда ўлчанади. Қуѐш радиацияси ҳар хил тўлқин узунликдаги электромагнит тўлқинлардан иборат. Нурланиш оқимининг тўлқин узунликлар бўйича тақсимотини Download 378.99 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling