3-маъруза. ҚУёш радиацияси ва радиация баланси режа


Download 378.99 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/7
Sana14.05.2023
Hajmi378.99 Kb.
#1460619
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Агро-4-Куёш радиацияси.

сочилган радиация дейилади.
Сочилган радиация ер юзидаги буюмларга Қуѐшдан тўғри тушмай, 
балки осмон гумбазининг исталган нуқтасидан тушади. 
Горизонтал юзага айни бир вақтда тушадиган тўғри ва сочилган 
радиациялар йиғинди (ялпи) радиация деб юритилади. 
Қуѐш радиациясининг ер юзи қайтарган қисмини қисқа тўлқин 
узунликли қайтган радиация дейилади. 
Қуѐш нурларига тик қўйилган бирлик юзага вақт бирлигида тушадиган 
тўғри қуѐш радиацияси миқдорини тўғри радиациянинг тик юзадаги 
энергетик ёритилганлиги деб аталади. 
Атмосферадан ўтишда қуѐш радиациясининг заифланишида азот ва 
кислороднинг таъсири жуда кам, чунки улар қуѐш радиациясини жуда кам 
ютади, Қуѐш радиациясини ҳаво таркибидаги озон, сув буғи, карбонат 
ангидрид гази ва турлича аралашма 
заррачалар томонидан кучли ютилади. 
Натижада, ютилиши сабабли қуѐш 
радиацияси 
атмосферадан 
ўтишда 
миқдор 
жиҳатдан 
бирмунча 
кучсизланади (заифлашади), бундан 
ташқари спектрал таркиби ҳам ўзгаради 
 
2.2-расмҚуѐш баландлиги турлича 
бўлганда қуѐш нурларининг 
атмосферада ўтган йўллари 


(2.2-расм). 
Қуѐш радиациясини сув буғи энг кўп кучсизлантиради. Сув буғи 
тўлқин узунликлари 0,72, 0,84, 0,94, 1,14, 1,38, 1,87, 2,70 ва 3,20 мкм 
инфрақизил нурларни яхши ютади. 
Атмосферадан ўтишда қуѐш радиациясининг кучсизланиши унинг 
атмосферадаги ўтган йўли узунлигига ва радиация йўлидаги атмосферанинг 
тиниқлигига боғлиқ. 
Қуѐш зенитда (тепамизга тик) бўлганда қуѐш нури атмосферада энг 
қисқа, қуѐш уфқда бўлганда эса энг узун йўлни ўтади. 
Ўсимликларга 
ѐритилганлик 
давомийлиги; 
қуѐш 
радиацияси 
жадаллиги; нурнинг спектрал таркиби таъсир этади. 
Маълумки, Қуѐш ѐруғлиги энергияси ҳисобига ўсимликларнинг яшил 
баргида фотосинтез жараѐни ўтади. Қуѐш ѐруғлигининг ўсимликка 
таъсирини ўрганиш бўйича ўтказилган кўп сонли илмий-тадқиқот ишлари 
фотосинтез жараѐнида ўсимликлар қуѐш спектрининг барча қисмини эмас, 
балки тўлқин узунликлари 0,38-0,71 мкм орасидаги қисминигина 
фойдаланишини кўрсатди ва бу қисмини фотосинтетик фаол радиация 
(ФФР) деб юритилади. 
Ю.И. Чирков маълумотига кўра ѐруғсевар ўсимликлар қаторига кирадиган баъзи 
қишлоқ хўжалик экинлари учун компенсацион нуқта ФФР нинг энергетик ѐритилганлиги 
20-35 Вт/м
2
қийматидан бошланади. 
А.Г. Амиржанов маълумотига асосан эса баъзи қишлоқ хўжалик экинлари учун 
компенсацион нуқта ФФР нинг энергетик ѐритилганлиги 7-19 Вт/м
2
қийматидан 
бошланади. 
Маълумки, ўсимликлар фотосинтез жараѐнида органик модда тўпласа, 
нафас олиш жараѐнида эса тўплаган органик моддани сарфлайди. 
Ўсимликларнинг органик моддани тўплаши, демак ҳосил миқдори 
ўсимлик учун зарур, аммо қарама-қарши йўналишда таъсир қиладиган – 
фотосинтез ва нафас олиш жараѐнларига боғлиқ. 
Ўсимликка тушаѐтган ФФР нинг энергетик ѐритилганлигини ўлчашга 
қараганда ФФР дан вужудга келган ѐритилганликни ўлчаш осон. Шунинг 
учун кўпинча фотосинтез жадаллигининг ѐритилганликка боғлиқлик 
графиклари келтирилади. 
Шундай деб олганимизда кўпчилик қишлоқ хўжалик экинлари учун 
компенсацион нуқтада ѐритилганлик 2-5 минг лк (люкс) га, фотосинтезнинг 
ѐруғликка тўйиниши эса (50-70) минг лк ѐритилганликка тўғри келади. 
Кундузи ўсимлик устидаги ФФР миқдори юқорида келтирилган 
қийматлардан ошиқ бўлади, аммо экинларнинг пастки қисмларига тушадиган 
ФФР миқдори булутли кунларда етарли бўлмаслиги мумкин. 
Чунки экинларнинг бўйи ортган сари пастки ярусларга ўтувчи ѐруғлик 
оқими камаяди. Бунда экинларнинг устки қисмида фо-тосинтез учун ФФР 
етарли бўлсада, аммо пастки ярусларда ФФР нинг энергетик ѐритилганлиги 
компенсацион нуқтадан кам бўлиши мумкин. 
Ҳозирги вақтда бирор жойга тушувчи ФФР ни, ўша жойга тушувчи 
тўғри ва сочилган радиацияларнинг ўлчанган қийматлари асосида 
ҳисобланади. Б.И. Гуляев, Х.Г. Тооминг, Н.А. Ефимовалар ФФР ни ҳисоблаш 


учун қуйидаги тенгламани тавсия этганлар: 
D
0,57
S
0,43
Q
1
ффр





,
(2.1) 

Download 378.99 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling