Ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana22.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1684920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3229 13.04.2020

2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган 
балансдан ташқари ҳисобварақ; 
аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ 
шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, 
маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти
акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки 
қарздорликни тан олганлиги
операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга 
ошириладиган вақтнинг даври; 
валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг 
ҳисобварағига ўтказиш санаси; 
масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) 
— электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу 
хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация 
воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи; 


маблағларни олувчи — пул маблағларини олувчи шахс
маблағларни олувчининг банки — маблағларни олувчининг пул маблағлари кирим 
қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк; 
маблағларни тўловчи — тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша 
шахс; 
маблағларни тўловчининг банки — маблағларни тўловчининг пул маблағлари 
ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк; 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
маблағларни тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи 
сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами 
ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний 
шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити; 
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 
2/8-сон 
қарорига 
(рўйхат рақами 3229-2, 07.03.2022 й.) асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган 
— Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/3229-2/0193-сон) 
шахсий варақча — тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун имзолар намуналари 
қўйилган, бошқа юридик шахслар учун имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча; 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling