Ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида


Download 0.69 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/12
Sana22.09.2023
Hajmi0.69 Mb.
#1684920
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3229 13.04.2020

электрон тўлов воситалари — ахборотни ўз ичига олган ва тўловчига тўловни 
амалга ошириш, шунингдек тўловчи билан электрон тўлов воситаларининг эмитенти ўртасида 
тузилган шартномада назарда тутилган бошқа операцияларни амалга ошириш имконини 
берадиган банк картаси ёки бошқа электрон жисм. 
2. Банклар орқали нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга оширишда қуйидаги тўлов 
ҳужжатларидан фойдаланилади: 
мазкур Низомнинг 
1-иловасига 
мувофиқ шаклдаги мемориал ордер
мазкур Низомнинг 
2-иловасига 
мувофиқ шаклдаги тўлов топшириқномаси; 
мазкур Низомнинг 
3-иловасига 
мувофиқ шаклдаги тўлов талабномаси; 
мазкур Низомнинг 
4-иловасига 
мувофиқ шаклдаги инкассо топшириқномаси; 
мазкур Низомнинг 
5-иловасига 
мувофиқ шаклдаги аккредитивга ариза. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Нақд пулсиз ҳисоб-китоблар электрон тўлов воситаларидан фойдаланган ҳолда ҳам 
амалга оширилиши мумкин, бунда ушбу ҳисоб-китоблар қонунчилик ҳужжатлари ва тегишли 
тўлов тизими қоидалари билан белгиланган тартибда амалга оширилади. 
(2-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 
июлдаги 16-мҳ-сонли 
буйруғи 
(рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
3. Нақд пулсиз ҳисоб-китобларда қўлланиладиган тўлов ҳужжатларининг тури 
маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузиладиган шартномага (битимга) мувофиқ 
белгиланиши мумкин, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. 
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли 
буйруғи 
(рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 
28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 
4. Банк ҳисобварағи шартномасида бошқа муддатлар белгилаб қўйилган бўлмаса, 
тегишли тўлов ҳужжати банкка келиб тушган операция кунида мазкур Низомда белгиланган 
тартибда бажарилади, бундан мазкур банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида назарда 
тутилган ҳолатлар мустасно. 
Тўлов ҳужжати операция куни тугаганидан кейин келиб тушса, у маблағларни 
тўловчининг банки томонидан кейинги операция куни бошланганда олинган деб ҳисобланади 
ҳамда кейинги операция кунидан кечиктирмай амалга оширилади.
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 


Халқаро тўловлар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилган 
ҳолда, тўлов ҳужжатлари олинган пайтдан эътиборан икки операция кунидан кечиктирмай 
бажарилади. 
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 
июлдаги 16-мҳ-сонли 
буйруғи 
(рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон) 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
5. Банклар жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, 
терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга 
қарши курашиш, солиқ ҳамда суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш 
соҳасидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган талабларга мувофиқ ҳисобварақлар 
бўйича операцияларни тўхтатиб туришга ёки уларни амалга оширишни рад этишга ҳақли. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 
2/8-сон 
қарорига 
(рўйхат рақами 3229-2, 07.03.2022 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик 
маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/3229-2/0193-сон) 
7. Маблағлар маблағларни тўловчининг ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилгандан 
сўнг, маблағларни олувчининг ҳисобварағига ўтказилади, бундан электрон тўлов воситалари 
орқали ҳисоб-китобларни амалга ошириш мустасно. 
8. Маблағларни тўловчининг ҳисобварағида унга қўйилган талабларни бажариш учун 
зарур бўлган пул маблағлари суммаси мавжуд бўлмаганда ёки етарли бўлмаган тақдирда, 
маблағларни ҳисобдан чиқариш Хўжалик юритувчи субъектларнинг банк ҳисобварақларидан 
пул маблағларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги 
йўриқномага
 (рўйхат рақами 2342, 
2012 йил 15 март) мувофиқ амалга оширилади. 
9. Маблағларни тўловчи ва олувчи ўртасида тузилган шартномага доир 
мажбуриятларнинг бажарилмаганлиги ёки лозим даражада бажарилмаганлиги учун тўланиши 
зарур бўлган пеняни ҳисоблаш ва ундириш бўйича банклар жавобгар бўлмайди. 
10. Мижоз ҳисоб-китоб операцияларига доир барча масалалар бўйича унга хизмат 
кўрсатувчи банкка мурожаат қилади. Банк ва мижоз ўртасидаги низолар улар ўртасида 
тузилган банк ҳисобварағи шартномасига мувофиқ ҳал қилинади. Ўзаро келишувга 
эришилмаган тақдирда, низолар суд орқали ҳал этилади. 
11. Банклар ўртасида миллий валютадаги ўзаро ҳисоб-китоблар банкларнинг 
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкида (бундан буён матнда Марказий банк деб 
юритилади) очилган вакиллик ҳисобварақларидан Марказий банкнинг банклараро тўлов 
тизими орқали амалга оширилади. 
12. Марказий банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловлар Марказий 
банкнинг банклараро тўлов тизими орқали электрон тўловларни амалга ошириш тартиби 
тўғрисида 
низомга 
(рўйхат рақами 1545, 2006 йил 14 февраль) мувофиқ амалга оширилади. 

Download 0.69 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling