Ўзбекистон республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўҒрисидаги низомни тасдиқлаш ҳАҚида
Download 0.69 Mb. Pdf ko'rish
|
3229 13.04.2020
2-сон картотека — муддатида тўланмаган тўлов ҳужжатлари ҳисоби юритиладиган
балансдан ташқари ҳисобварақ; аккредитив — тўловчи томонидан тўланган ёки тўланиши лозим бўлган маблағ шартнома шартлари бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар тақдим қилинган тақдирда, маблағларни олувчининг ҳисобига ўтказилишига доир банкнинг шартли мажбурияти; акцепт — тўловчининг, тўлов унинг ҳисобидан амалга оширилишига розилиги ёки қарздорликни тан олганлиги; операция куни — фармойишларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш амалга ошириладиган вақтнинг даври; валюталаш санаси — тўлов ҳужжати асосида пул маблағларини олувчининг ҳисобварағига ўтказиш санаси; масофавий хизмат кўрсатиш тизими (бундан буён матнда Тизим деб юритилади) — электрон хизматлардан фойдаланиш учун тўлов хизматларидан фойдаланувчи ва ушбу хизматларни етказиб берувчи ўртасидаги алоқани таъминлайдиган телекоммуникация воситалари, рақамли ва ахборот технологиялари, дастурий таъминот ва ускуналар мажмуи; маблағларни олувчи — пул маблағларини олувчи шахс; маблағларни олувчининг банки — маблағларни олувчининг пул маблағлари кирим қилинадиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк; маблағларни тўловчи — тўлов кимнинг ҳисобидан амалга оширилаётган бўлса, ўша шахс; маблағларни тўловчининг банки — маблағларни тўловчининг пул маблағлари ҳисобдан чиқариладиган ҳисобварағига хизмат кўрсатувчи банк; Олдинги таҳрирга қаранг. маблағларни тўловчининг идентификация рақами — юридик шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида солиқ тўловчининг идентификация рақами ва жисмоний шахслар тўловчи сифатида иштирок этадиган тўлов ҳужжатларида жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами кўрсатиладиган тўлов ҳужжатининг реквизити; (1-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2022 йил 21 февралдаги 2/8-сон қарорига (рўйхат рақами 3229-2, 07.03.2022 й.) асосан ўн учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.03.2022 й., 10/22/3229-2/0193-сон) шахсий варақча — тадбиркорлик фаолияти субъектлари учун имзолар намуналари қўйилган, бошқа юридик шахслар учун имзолар намуналари ва муҳр изи қўйилган варақча; Download 0.69 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling