ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
ҚАРОРИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА НАҚД ПУЛСИЗ ҲИСОБ-КИТОБЛАР
ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2020 йил 13 апрелда рўйхатдан
ўтказилди, рўйхат рақами 3229]
Ўзбекистон Республикасининг «
Ўзбекистон Республикасининг
Марказий банки
тўғрисида
»ги ҳамда «
Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида
»ги қонунларига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
низом
иловага
мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2020 йил 15 февраль,
3/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 15 февралдаги 3/12-сон
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида нақд пулсиз ҳисоб-китоблар тўғрисидаги
НИЗОМ
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик
кодекси
, «
Ўзбекистон
Республикасининг Марказий банки тўғрисида
»ги, «
Банклар ва банк фаолияти тўғрисида
»ги
ҳамда «
Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида
»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон
Республикасида юридик ва жисмоний шахсларнинг тўлов ҳужжатларидан фойдаланган ҳолда
нақд пулсиз ҳисоб-китобларини амалга
ошириш тартибини белгилайди,
бундан бюджет
тизими бюджетларининг ғазна ижроси бўйича амалга ошириладиган ҳисоб-китоблар
мустасно.
1-боб. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
1-сон картотека — тўлов муддатини кутаётган тўлов ҳужжатлари ҳисоби
юритиладиган балансдан ташқари ҳисобварақ;