Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар қонунчилигининг ривожланиш тарихи


Download 322.5 Kb.
bet2/3
Sana28.12.2022
Hajmi322.5 Kb.
#1019596
1   2   3
Bog'liq
Ўзбекистон Республикасида табиий ресурслар

Демак, биз юқорида тўхталиб ўтган норматив экологик-ҳуқуқий ҳужжатлар бир қанча турларга бўлиниши мумкин. Уларга батафсилроқ тўхталамиз. 1. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг экологияга оид қоидалари (50, 54, 55, 93, 100-моддалари). Барча экологик-аграр қонунлар Конституция талабларига мос равишда қабул қилинади. 2. Экологияга оид қонунлар – Ўзбекистон Республикасининг экологик сиёсатини мустаҳкамловчи ҳуқуқий нормалар. Улар Олий Мажлис сессияларида муҳокама этилгач, матбуотда эълон қилиниб, халқ муҳокамасидан кейин тегишли таклифлар инобатга олиниб қабул қилинади. Улар жумласига: «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида» (1992 й.), «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида» (1993 й.), «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида» (1993 й.), «Ер ости бойликлари тўғрисида» (1994 й.), «Атмосфера ҳавосини

муҳофаза қилиш тўғрисида» (1996 й.), «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» (1997 й.), «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида» (1997 й.), «Ўрмон тўғрисида» (1999 й.), «Экологик экспертиза тўғрисида» (2000 й.), «Чиқиндилар тўғрисида» (2002 й.)ги қонунларни ва Ер кодекси (1998 й)ни киритиш мумкин. 3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг экологияга оид фармонлари экологик муаммоларни ҳал қилишга, уларнинг олдини олишга ҳамда табиатни муҳофаза қилишга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлиб, экология ҳуқуқи фанининг яна бир манбаи ҳисобланади. Президентимиз мустақиллик даврида қабул қилган бир қатор фармонлар экология масалаларини ҳал қилишга қаратилган бўлиб, бениҳоя катта экологик, иқтисодий, сиёсий ижтимоий ва халқаро аҳамиятга эга. Улар жумласига: – «Ўзбекистон Республикаси қишлоқ аҳолисини ичимлик суви ва табиий газ билан таъминлашни яхшилаш тўғрисида»ги 1990 йил 28 июль фармони; – «Ўзбекистон Республикаси Геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1991 йил 11 май фармони;

– «Ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги 1994 йил 14 ноябрь фармони; – «Ҳуқуқий тарбияни яхшилаш, аҳолининг ҳуқуқий маданият даражасини юксалтириш, ҳуқуқшунос кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, жамоатчилик фикрини ўрганиш ишини яхшилаш тўғрисида»ги 1997 йил 25 июнь фармони; – «Санитария қонунларини бузганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисида»ги 1998 йил 2 март фармони; – «Ўзбекистон Республикасининг Ер ресурслари давлат қўмитасини ташкил этиш тўғрисида»ги 1998 йил 24 июль фармони; – «Қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида»ги 1998 йил 10 октябрь фармони ва бошқа кўплаб хужжатлар киради. 4. Вазирлар Маҳкамасининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология муаммоси билан боғлиқ қарор ва фармойишлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига асосан қабул қилиниб, республиканинг экологик қонунлари ва Президент фармонларини амалга оширишга қаратилади.


Download 322.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling