Ҳаракатлар стратегиясини амалга ошириш бўйича Миллий комиссияга ким раҳбарлик қилади.
А) Ўзбекистон Республикаси президенти Ш.М.Мирзиёев
Б) Ўзбекистон Республикаси бош вазири А.Арипов
В) Ўзбекистон Республикаси бош вазири биринчи ўринбосари А.Раматов
Г) Ўзбекистон Республикаси бош вазири ўринбосари Р.Азимов
Биринчи йўналишда нечта банд қамраб олинади?
А) 4 та Б) 3 та В) 5 та Г) 6 та
Биринчи йўналишнинг мақсади?
А) демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламент ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш, давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш, давлат хизматининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини ривожлантириш, “Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш
Б)суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини ҳамда фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини мустаҳкамлаш
В)макроиқтисодий барқарорликни мустаҳкамлаш ва юқори иқтисодий ўсиш суръатларини сақлаб қолиш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш
Г) барча жавоблар тўғри
Биринчи йўналиш бандлари тўғри келтирилган қаторни топинг?
А) Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш.Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш
Б)Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш.Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш.
В) Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш. Демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш.
Г)Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш. Жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш.
Do'stlaringiz bilan baham: |