Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи йўналиши тўртинчи банди номини аниқланг?
А) Иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш ва уни устувор мавқеини янада кучайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ривожини рағбатлантиришга қаратилган институционал ва таркибий ислоҳотларни давом эттириш
Б)Таркибий ўзгартиришларни чуқурлаштириш, миллий иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизация ва диверсификация қилиш ҳисобига унинг рақобатбардошлигини ошириш
В) Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш
Г)Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари нечта бандни қамраб олган?
А) 4 та Б) 5 та В) 6 та Г) 3 та
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишларида қамраб олинган бандни топинг?
А)Таълим ва фан соҳасини ривожлантириш
Б) Қишлоқ хўжалигини модернизация қилиш ва жадал ривожлантириш
В)Вилоят, туман ва шаҳарларни комплекс ва мутаносиб ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш
Г) тўртинчи йўналиш банди келтирилмаган
“Ижтимоий соҳани ривожлантириш” устувор йўналишларининг қамраб олган масалаларни аниқланг?
А) саноат корхоналари ва бошқа ишлаб чиқариш объектларини жойлаштиришга қулай шарт-шароитлар яратиш, хусусий тадбиркорликни кенг ривожлантириш ҳамда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш
Б) аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириб бориш, ижтимоий ҳимоя ва соғлиғини сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, арзон уй-жойлар барпо этиш ва бошқалар
В) демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда парламентнинг ҳамда сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш ва бошқалар
Г) барча жавоблар тўғри
Do'stlaringiz bilan baham: |