Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш


Download 1.43 Mb.
bet4/44
Sana26.01.2023
Hajmi1.43 Mb.
#1123570
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44
Bog'liq
Харакат стратегияси тўлиқ

1.2. Давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш

10.

Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар Концепцияси ҳамда Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотлар ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги,
Адлия вазирлиги, Бош прокуратура,
АҚҲМИ, ДБА, СМТИ, ФЖШМҚМИ

-

-

Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси.
Бунда давлат бошқаруви органларининг фаолияти самарадорлигини ошириш ва тузилмасини такомиллаштириш, давлат бошқарувини номарказлаштириш, такрорланувчи функцияларни бажарадиган давлат органлари, турли комиссияларни бекор қилиш ёки бир-бирига қўшиш орқали давлат бошқаруви ва хизматини тубдан ислоҳ этиш назарда тутилади.

11.

Янги таҳрирдаги «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги,
АҚҲМИ, ДБА, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

-

-

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси. Лойиҳада:
маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг тузилмасини такомиллаштириш ва қонунлар ижросини таъминлаш борасидаги ваколатларини аниқлаштириш;
вилоят, туман, шаҳар ҳокимларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг ўз фаолияти юзасидан тегишли ҳудуддаги аҳоли олдида ҳисобот бериш ва ҳисоботга оид маълумотларни оммавий ахборот воситаларида ёритиб бориш тартибини жорий этиш;
халқ депутатлари Кенгашлари томонидан маҳаллий ижроия ҳокимияти органлари фаолияти устидан депутатлик назоратини амалга ошириш шакллари ва механизмларини аниқлаштириш;
халқ депутатлари Кенгашларининг фаолиятини ташкилий ва техник жиҳатдан таъминлайдиган ижрочи котиблар лавозимини таъсис этиш.

12.

Давлат мулкидан самарали фойдаланишда бошқарувнинг энг замонавий турларини жорий этишга қаратилган Ўзбекистон Республикасининг «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2017 йил III чорак

Давлат рақобат қўмитаси,
Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги


Download 1.43 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling