Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида


Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш


Download 185 Kb.
bet13/20
Sana22.02.2023
Hajmi185 Kb.
#1221188
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20
Bog'liq
ПФ 4947 07 02 2017 Харакатлар стратегияси

2.4. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш:

  • жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасидаги фаолиятни мувофиқлаштиришнинг самарадорлигини ошириш;

  • диний экстремизм ва терроризмга, уюшган жиноятчиликнинг бошқа шаклларига қарши курашиш бўйича ташкилий-амалий чораларни янада кучайтириш;

  • коррупцияга қарши курашишнинг ташкилий-ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш ва коррупцияга қарши курашиш тадбирларининг самарадорлигини ошириш;

  • аҳолининг ҳуқуқий маданияти ва онгини юксалтириш, бу борадаги чора-тадбирларни амалга оширишда давлат тузилмаларининг фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари билан ўзаро самарали ҳамкорлигини ташкил этиш.

2.5. Суд-ҳуқуқ тизимида қонунийликни янада мустаҳкамлаш:

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ишини самарали режалаштириш ва унинг натижаларини таҳлил қилиш, тизимли ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ҳамда уларнинг сабаб ва омилларини бартараф этиш;

  • суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимларини ўқитиш, танлаш, тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ротация қилиш тизимини такомиллаштириш;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар ходимлари орасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, профилактика қилиш ва бартараф этиш бўйича идоравий назоратнинг замонавий механизмларини жорий этиш;

  • ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органлар фаолияти устидан жамоатчилик назорати механизмлари самарадорлигини ошириш, фуқароларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш тизимига бўлган ишончини мустаҳкамлаш.

2.6. Юридик ёрдам ва хизмат кўрсатиш тизимини такомиллаштириш:

  • давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг юридик хизмати фаолияти самарадорлигини ошириш;

  • адвокатура институтини ривожлантириш, жиноят, фуқаролик, маъмурий ва хўжалик ишларини кўриб чиқишда адвокатларинг ўрни ва нуфузини ошириш;

  • нотариат ва фуқаролик ҳолатлари далолатномаларини ёзиш органлари тизимини ислоҳ қилиш.

III. Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишари

Download 185 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling