Ўзбекистон республикасининг божхона кодекси


-боб. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ


Download 440.5 Kb.
bet53/57
Sana07.01.2023
Hajmi440.5 Kb.
#1082247
TuriКодекс
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57
Bog'liq
БОЖХОНА КОДЕКСИ

18-боб. БОЖХОНА ХАҚИДАГИ ҚОНУН ХУЖЖАТЛАРИНИ БУЗГАНЛИК ТЎҒРИСИДАГИ ИШЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
186-модда. Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларнинг кўришга тааллуқлилиги
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишлар:
агар жазо чораси сифатида жарима, шунингдек қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда товарларни мусодара қилиш чораси қўлланилса, божхона органи томонидан кўрилади. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан жарима қўллаш суд тартибида амалга оширилади, уларнинг содир этилган ҳуқуқбузарликдаги айбига иқрор бўлганлиги ва жаримани ихтиёрий равишда тўлаганлиги ҳоллари бундан мустасно. Тадбиркорлик субъектларига нисбатан товарларни мусодара қилиш чорасини қўллаш суд тартибида амалга оширилади.
агар асосий ёки қўшимча жазо чораси тариқасида товарларни ва транспорт воситаларини мусодара қилиш назарда тутилса, тегишли божхона органи жойлашган ердаги суд томонидан кўрилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишларни кўриш ва божхона органлари номидан жазоларни қўллашга божхона органларининг бошлиқлари ва уларнинг ўринбосарлари ҳақлидир.
Юқори турувчи божхона органи божхона органларига тааллуқли ҳар қандай ишни ўзи кўриш учун қабул қилиб олишга ёки уни исталган қуйи божхона органларига топширишга ҳақлидир.
187-модда. Жавобгарликка тортилаётган шахснинг божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги ишни кўришда иштирок этиши
Божхона органи божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарликка тортилаётган шахсни ишни кўриш жойи ва вақти тўғрисида хабардор қилади.
Божхона ҳақидаги қонун ҳужжатларини бузганлик тўғрисидаги иш, қоида тариқасида, жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокида кўрилади.
Жавобгарликка тортилаётган шахс ишни кўриш жойи ва вақти тўғрисида ўз вақтида хабардор қилингани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган ёхуд иш кўрилаётган вақтда шахс Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида бўлган ҳолларда ва агар ундан ишни кечиктириб туриш тўғрисида илтимоснома тушмаган бўлса, иш жавобгарликка тортилаётган шахс иштирокисиз кўрилиши мумкин.

Download 440.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   57




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling