Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


Download 0.66 Mb.
bet59/83
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1031757
TuriКодекс
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83
Bog'liq
Бюджет Кодекси 26.12.2013

137-модда. Дотация
Юқори турувчи бюджетдан қуйи турувчи бюджетга дотация қуйи турувчи бюджет харажатларининг режалаштирилган ҳажми субвенциялар ва ўтказиб бериладиган даромадлар ҳисобга олинган ҳолда мазкур бюджет даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилади.
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларига дотация жамғармалар харажатларининг режалаштирилган ҳажми йил бошидаги қолдиқ ҳисобга олинган ҳолда жамғармалар даромадларининг прогноз қилинган ҳажмидан ошиб кетган тақдирда ажратилиши мумкин.
Дотациянинг миқдори:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан қуйи турувчи бюджетларга ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларига ажратилганда — Давлат бюджети тўғрисидаги қонун лойиҳаси қабул қилинаётганда;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан туманлар ва шаҳарлар бюджетларига ажратилганда — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тўғрисидаги қарорлар қабул қилинаётганда белгиланади.
138-модда. Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар молия йили мобайнида бюджетлар параметрлари ўзгарганда юқори ва қуйи турувчи бюджетлар ўртасида юзага келадиган ўзаро пул муносабатларидир.
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китоблар:
қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинганлиги;
Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадларининг прогнози аниқлаштирилганлиги;
бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчиларнинг бўйсунуви ўзгарганда харажатлар бир бюджетдан бошқа бюджетга ўтказилганлиги;
капитал қўйилмалар лимитлари бюджетлар даражалари ўртасида қайта тақсимланганлиги муносабати билан юзага келади.
Бюджетлараро ўзаро ҳисоб-китобларга киритилиши лозим бўлган сумма юқори турувчи молия органи томонидан аниқланади.

Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling