Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси Умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар 1-боб. Асосий қоидалар


-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар


Download 0.66 Mb.
bet70/83
Sana18.12.2022
Hajmi0.66 Mb.
#1031757
TuriКодекс
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   83
Bog'liq
Бюджет Кодекси 26.12.2013

23-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар
157-модда. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар бериш
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ва қонунчиликка мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан берилиши мумкин.
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитларни бериш қонунчилик ҳамда шартнома билан белгиланадиган муддатлилик, қайтариш, мақсадли фойдаланиш шартларига ва бошқа шартларга асосланади.
158-модда. Резидент-юридик шахсларга бериладиган (очиладиган) бюджет ссудалари ва кредит линиялари
Бюджет ссудалари ва кредит линиялари резидент-юридик шахсларга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида берилиши (очилиши) мумкин.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудалари ва кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 50 фоизидан кам бўлмаган миқдордаги фоиз ставкалари бўйича берилади.
Резидент-юридик шахсларга бюджет ссудаларини ва кредит линияларини чет эл валютасида бериш тақиқланади.
Бюджет ссудалари бюджет ташкилотларига бевосита Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан берилади.
Кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан резидент-юридик шахсларга уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали, шунингдек бевосита тижорат банкларига очилади.
159-модда. Бюджет ссудаси ва кредит линиясини ўз вақтида қайтармаслик
Бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизлар бюджет ссудасини бериш ёки кредит линиясини очиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
160-модда. Чет давлатларга бериладиган кредитлар
Чет давлатларга кредитлар белгиланган тартибда берилади.
VIII бўлим.
Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи


Download 0.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   83




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling