Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet11/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

23-модда. Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича 
харажатлари
Бюджет тизими бюджетларининг иқтисодий белгилар бўйича харажатлари қуйидаги 
харажатлар гуруҳларини ўз ичига олади: 
биринчи гуруҳ — иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар, компенсация 
тўловлари ва кам таъминланган оилаларга моддий ёрдам; 
иккинчи гуруҳ — ижтимоий эҳтиёжларга ажратмалар;
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
учинчи гуруҳ — капитал қўйилмалар (ривожланиш давлат дастурларида назарда 
тутилган аниқ йўналтирилган рўйхатларга мувофиқ); 
(23-модданинг биринчи қисми тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 
26 июлдаги ЎРҚ-488-сонли 
Қонуни 
таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 
27.07.2018 й., 03/18/488/1579-сон) 
тўртинчи гуруҳ — бошқа харажатлар.
Харажатлар гуруҳлари бўйича аниқ моддалар бюджет таснифига мувофиқ 
белгиланади. 
24-модда. Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи 
Давлат бюджети тақчиллигини қоплаш манбалари таснифи уларни ички ва ташқи 
манбалар бўйича гуруҳлашдан иборат бўлади. 


4-боб. Бюджет соҳасидаги ваколатлар 
25-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг бюджет 
соҳасидаги ваколатлари 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси: 
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва 
бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини ишлаб чиқиш жараёнини ташкил 
этади ҳамда мувофиқлаштириб боради; 
Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек солиқ ва 
бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқиш ҳамда тегишли хулоса 
тақдим этиш учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади; 
бюджетнома лойиҳасини кўриб чиқади ва тасдиқлайди; 
бюджетномани Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталарига тақдим 
этади; 
давлат бошқаруви органларининг Давлат бюджетини ва давлат мақсадли 
жамғармалари бюджетларини ижро этиш борасидаги фаолиятини мувофиқлаштириб боради 
ҳамда назорат қилади; 
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси 
тўғрисидаги ҳисоботларни ҳар чоракда кўриб чиқади; 
ўтган молия йили учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари 
бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни ташқи аудит ўтказиш ҳамда баҳолаш 
учун Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига юборади; 
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг тегишли 
даврдаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботларни тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий 
Мажлисининг Қонунчилик палатасига тақдим этади; 
ушбу Кодекснинг 
144

145
 ва 
149-моддаларида 
назарда тутилган ҳолларда молия йили 
мобайнида Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига 
ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги таклифларни кўриб чиқади; 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбаларидан 
фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади; 
Ўзбекистон 
Республикаси 
Вазирлар 
Маҳкамасининг 
захира 
жамғармаси 
маблағларидан фойдаланиш тўғрисида қарорлар қабул қилади. 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонун ҳужжатларига мувофиқ 
бюджет соҳасида бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling