Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

44-модда. Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари 
Бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари қуйидагилардир: 
Бюджет ташкилотининг ривожлантириш жамғармаси; 
Тиббиёт ташкилотларининг моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси;
вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармалари; 
бюджет ташкилотларининг ундириладиган тўловлар ҳисобига шакллантириладиган 
бюджетдан ташқари маблағлари. 
III бўлим.
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети. Ўзбекистон 
Республикасининг тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
7-боб. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети
45-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджетини 
тузиш мақсадлари 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
консолидациялашган 
бюджети 
Ўзбекистон 
Республикаси Молия вазирлиги томонидан молия йили якунлари бўйича таҳлилий мақсадлар 
учун ҳамда бюджет тизими бюджетларининг (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари 
жамғармалари бундан мустасно) барча тушумлари ва харажатларини ҳамда Ўзбекистон 
Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларини, улар ўртасидаги 
трансфертларни ҳисобга олмаган ҳолда ҳисобга олиб бориш учун тузилади. 


46-модда. Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркиби 
Ўзбекистон Республикасининг консолидациялашган бюджети таркибига қуйидагилар 
киради: 
Давлат бюджети;
давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетлари; 
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари. 
Олдинги
 таҳрирга қаранг. 
Ўзбекистон 
Республикасининг 
консолидациялашган 
бюджети 
таркибига 
киритиладиган давлат мақсадли жамғармаларининг рўйхати Ўзбекистон Республикаси 
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланади. 
(46-модда Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли 
Қонунига 
асосан иккинчи қисм билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси
25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling