Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар
-боб. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб
Download 1.14 Mb. Pdf ko'rish
|
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs
- Bu sahifa navigatsiya:
- 98-модда. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг асосий параметрларини тасдиқлаш
17-боб. Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини кўриб
чиқиш, қабул қилиш ва тасдиқлаш тартиби 97-модда. Бюджетномани кўриб чиқиш ва Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини қабул қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тақдим этилган бюджетнома Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан кўриб чиқилади. Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини, прогноз йил учун Давлат бюджетини, давлат мақсадли жамғармаларининг бюджетларини ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжалларини қабул қилади. (97-модданинг иккинчи қисми Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ- 508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. 98-модда. Асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар прогнозини ҳамда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармаларининг асосий параметрларини тасдиқлаш (98-модданинг номи Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365- сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг навбатдаги йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги қарорларини ижро этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинади, унда: Олдинги таҳрирга қаранг. асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ҳамда прогноз йил учун Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг параметрлари ҳамда келгуси икки йилга оид бюджет мўлжаллари; (98-модданинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон — 2019 йил 1 январдан кучга киради) Олдинги таҳрирга қаранг. (98-модданинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2018 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-508-сонли Қонунига асосан 2019 йил 1 январдан чиқарилади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 03/18/508/2365-сон) Давлат бюджети тақчиллигининг энг юқори миқдори ва уни қоплаш манбалари; давлат мақсадли жамғармаларининг асосий параметрлари; солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларнинг ставкалари миқдорлари; Олдинги таҳрирга қаранг. Қорақалпоғистон Республикаси бюджетининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмлари, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан субвенциялар, ўтказиб бериладиган даромадлар дотациялар ва мақсадли ижтимоий трансфертларнинг чекланган миқдорлари; (98-модданинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) умумдавлат солиқлари тушумларидан Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига ажратмаларнинг нормативлари; Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари айланма касса маблағларининг йўл қўйиладиган энг кам миқдорлари; Олдинги таҳрирга қаранг. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси захира жамғармасининг, Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларининг захира жамғармалари миқдорлари тасдиқланади. (98-модданинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 декабрдаги ЎРҚ-454-сонли Қонуни таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2018 й., 03/18/454/0493-сон) Download 1.14 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling