Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-модда. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг қўшимча


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet60/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

126-модда. Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармаларининг қўшимча 
манбаларидан фойдаланиш 
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг қўшимча манбалари Ўзбекистон 
Республикасининг республика бюджети тақчиллигини қоплашга, жорий молия йили учун 
белгиланган айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга, қолган қисми эса, 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан белгиланадиган 
тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилади. 
Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджетининг, вилоятлар вилоят 
бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар 


бюджетларининг қўшимча манбалари биринчи навбатда жорий молия йили учун белгиланган 
айланма касса маблағларининг миқдорини тўлдиришга йўналтирилади.
Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг, Қорақалпоғистон Республикаси 
республика бюджетининг, вилоятлар вилоят бюджетларининг, Тошкент шаҳри шаҳар 
бюджетининг, шунингдек туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг қўшимча манбалари 
тегишли бюджет ҳисобидан молиялаштирилиши назарда тутилмаган ташкилотларни сақлаб 
туришга йўналтирилиши мумкин эмас.
Қўшимча манбаларнинг маблағларини йўналтириш тўғрисидаги қарорлар:
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети бўйича — Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан;
Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети, вилоятларнинг вилоят 
бюджетлари ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджети бўйича — Қорақалпоғистон 
Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан; 
туманлар ва шаҳарлар бюджетлари бўйича — туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан 
қабул қилинади.
Давлат мақсадли жамғармаларининг қўшимча манбаларидан фойдаланиш Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори асосида давлат мақсадли жамғармаларининг 
фаолият йўналиши билан боғлиқ харажатлар учун амалга оширилади.

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling