Ўзбекистон республикасининг бюджет кодекси умумий қисм I бўлим. Умумий қоидалар


-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар


Download 1.14 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/94
Sana28.10.2023
Hajmi1.14 Mb.
#1730199
TuriКодекс
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94
Bog'liq
7b023bd8-b7f6-839b-017a-f326cb140d92 docs

23-боб. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар 
157-модда. Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар бериш 
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитлар Ўзбекистон Республикасининг 
республика бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа манбалар ҳисобидан 
берилиши мумкин. 
Бюджет ссудалари, кредит линиялари ва кредитларни бериш қонун ҳужжатлари ҳамда 
шартнома билан белгиланадиган муддатлилик, қайтариш, мақсадли фойдаланиш шартларига 
ва бошқа шартларга асосланади. 
158-модда. Резидент-юридик шахсларга бериладиган (очиладиган) бюджет 
ссудалари ва кредит линиялари 
Бюджет ссудалари ва кредит линиялари резидент-юридик шахсларга Ўзбекистон 
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида берилиши (очилиши) мумкин. 
Бюджет ссудалари бюджет ташкилотларига бевосита Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги томонидан берилади. 
Кредит линиялари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан резидент-
юридик шахсларга уларга хизмат кўрсатадиган тижорат банклари орқали, шунингдек бевосита 
тижорат банкларига очилади. 
159-модда. Бюджет ссудаси ва кредит линиясини ўз вақтида қайтармаслик 
Бюджет ссудаси ёки кредит линияси, шу жумладан фоизлар бюджет ссудасини бериш 
ёки кредит линиясини очиш тўғрисидаги шартномада белгиланган муддатларда ва ҳажмларда 
ўз вақтида қайтарилмаган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги: 
қарзни қарздордан сўзсиз тартибда ундиради;
ҳар бир кечиктирилган кун учун муддати ўтказиб юборилган қарз суммасининг 0,033 
фоизи миқдорида пеня ҳисоблайди.
160-модда. Чет давлатларга бериладиган кредитлар 
Чет давлатларга кредитлар белгиланган тартибда берилади.
VIII бўлим. 
Бюджет ҳисоби ва ҳисоботи
24-боб. Бюджет ҳисоби ва ҳисоботини юритиш тартиби 
161-модда. Умумий қоидалар 
Бюджет ҳисоби бюджет тизими бюджетларини ижро этишда ҳисобга олинадиган, 
пулда ифодаланган активлар ва мажбуриятларнинг, шунингдек мазкур активлар ва 
мажбуриятларни ўзгартирувчи операцияларнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотни тўплаш, 
рўйхатдан ўтказиш ва умумлаштиришнинг тартибга солинган тизимидир. 
Бюджет ҳисоботи бюджет ҳисоби маълумотлари асосида белгиланган шакллар бўйича 
тузиладиган активлар ва мажбуриятларнинг ҳолати тўғрисидаги маълумотларнинг 
умумлаштирилган тизимидир. 
Бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона услубияти Ўзбекистон Республикаси 
Молия вазирлиги томонидан ушбу Кодекс, бюджет ҳисобининг стандартларига, шунингдек 
бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ белгиланади. Бюджет ҳисобининг стандартлари 
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан тасдиқланади. 


Бюджет ташкилотлари томонидан бюджет ҳисоби ва бюджет ҳисоботининг ягона 
услубиятига риоя этилган ҳолда бюджет ҳисобининг батафсил бўлишини таъминлайдиган 
ички идоравий ҳужжатлар қўлланилиши мумкин. 
Бюджет тизими бюджетлари ижросининг бюджет ҳисоби: 
молия органлари
ғазначилик бўлинмалари; 
давлат солиқ хизмати органлари ва божхона органлари; 
бюджет ташкилотлари; 
давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар томонидан юритилади. 
Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси 
бўйича бюджет ҳисоби касса усули бўйича юритилади. 

Download 1.14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   94




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling