Ўзбекистон Республикасининг давлат герби Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси


"Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги


Download 57.16 Kb.
bet6/6
Sana09.05.2023
Hajmi57.16 Kb.
#1448416
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1-Давлат рамзлари ҳар бир мамлакатнинг суверенитети ва мустақиллигини ифодаловчи муқаддас тимсоллардир

збекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида"ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида қабул қилинган.
Мутал Бурҳонов мусиқаси
Абдулла Орипов сўзи
«ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ ТИЛИ ЎЗБЕК ТИЛИДИР.
Ўзбекистон ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади».
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг бу моддаси ўзбек тилининг қонуний ҳуқуқларини тиклашга қаратилган бўлиб, унда аввало Ўзбекистондаги давлат тили ўзбек тили эканлиги баён этилган. Конституциямиз ушбу моддасининг ўзига хос яратилиш тарихи бор. Ма'лумки, 1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Олий Кенгаши Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги қонунини қабул қилди, 1995 йил 21 декабрда «Давлат тили хақида»ги қонуннинг янги таҳрири амалга киритилди. Собиқ СССР даврида – «қизил империя» шароитида, «марказ»нинг тайзиқи ва та'сири кучли бўлган бир пайтда она тилимизга давлат тили мақомининг берилиши катта жасорат эди. Бу ўша вақтлардаёқ миллий истиқлол сари қўйилган дадил қадамлардан бўлиб, бу борада халқимизнинг энг эзгу орзу-умидлари рўёбга чиқди. Бу ўзбек тилининг 120 йиллик сиёсий босқиндан озод бўлиб, ўзининг эркин ва табиий тараққиёт йўлига тушиб олишининг дебочаси эди.

Хулоса
Ўзбекистон Республикасида давлат тилига ёки бошқа тилларга менсимай ёки хусумат билан қараш тақиқланади. Фуқароларнинг ўзаро муомала, тарбия ва та'лим олиш тилини эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишига тўсқинлик қилувчи шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Давлат тилининг муҳим белгиларидан бири, унинг барча расмий иш юритишда тўлалигича қўлланилишидир. Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги қонунга кўра, Ўзбекистон ҳудудида яшовчи ҳар бир шахснинг давлат, жамоат идоралари ва ташкилотларига иш юзасидан таклиф, ариза ҳамда шикоят билан давлат тилида мурожаат этиш ва жавоблар олиш ҳуқуқи та'минланади. Ўзбекистонда ишловчи барча мансабдор шахслар, раҳбар ходимлар ўз хизмат вазифаларини бажариш учун республика давлат тилини етарли даражада билишлари шарт. Аҳолига хизмат кўрсатиш ишлари билан шуғулланувчи шахслар ҳам ўз хизмат вазифаларини бажариш учун давлат тилини билишлари лозим. Республикамизда қонунлар, қарорлар, фармонлар ва бошқа ҳужжатлар бевосита давлат тилида тайёрланиб, қабул қилинмоқда ва э'лон этилмоқда. Ҳозирги вақтда барча турдаги йиғилишлар, мажлислар ва кенгашларнинг ўзбек тилида ўтаётганлиги Қонуннинг тобора ҳаётимизга сингиб кетаётганлигини кўрсатмоқда.
Кирилл ёзувидан лотин ёзувига ўтилаётгани ҳам она тилимиз равнақи йўлидаги яна бир муҳим қадамдир. Бу қачонлардир унутилган тарихимиз уммонига тўлиқ кириш учун кенг имкониятлар очади.
Хуллас, Ўзбекистоннинг давлат тили ҳақидаги Қонуни ва Конституциянинг 4-моддаси ўзбек тилининг янада ривожланиши, кенг ўрганилиши, тарғиб қилиниши учун ёрдам беради. Ўзбек тилининг давлат тили сифатида яшаётганлиги бугунги миллий истиқлолимизнинг муҳим белгиларидан биридир.
Шундай қилиб, Конституциямизнинг ушбу моддасида белгиланган ме'ёр бир томондан, ўзбек тили ва ўзбек халқи ҳаётида тилнинг тараққиёти ва халқларнинг ма'навий камолотида, миллий истиқлолга эришишида беқиёс омил бўлиб хизмат қилса, иккинчи томондан эса, бошқа миллат ва элатларнинг тенг ҳуқуқлиги сақлаб қолинишида, уларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналарининг ҳурмат қилиниши ва янада ривожланишида муҳим кафолатдир.
Download 57.16 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling