Ўзбекистон Республикасининг «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида


Download 34.27 Kb.
bet4/5
Sana05.04.2023
Hajmi34.27 Kb.
#1276097
1   2   3   4   5
Bog'liq
ПҚ-3953 27.09.2018 (23 банди)

(301-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 сентябрдаги ПҚ-4467-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.10.2019 й., 07/19/4467/3825-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
302. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ҳузуридаги футбол маҳорат мактаблари учун электрон ҳисоблаш ускуналари, ўйинлар ва ўқув-машқ йиғинларини таҳлил қилиш дастурий таъминот ва ускуналар, Халқаро Футбол Ассоциациялари Федерацияси талаблари бўйича футбол тўплари, спорт кийимлари ва экипировкалар ҳамда футбол учун оёқ кийимлар
(302-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 декабрдаги ПФ-5887-сонли Фармонига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.12.2019 й., 06/19/5887/4116-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
31. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига, шу жумладан хорижий ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган хусусийлаштириладиган ёки хўжалик жамиятларининг устав фондларига давлат улуши сифатида ўтказиладиган давлат активларини баҳолаш хизматлари.
32. Давлат акциялар (улушлар) пакетларини сотиш ҳамда маҳаллий ва хорижий фонд биржаларида IPO (SPO) бўйича эмиссияларни жойлаштириш учун жалб қилинадиган инвестиция воситачилари, маслаҳатчилари, шу жумладан хорижий маслаҳатчиларнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларига кўрсатадиган хизматлари.
(31 ва 32-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 29 апрелдаги ПҚ-4300-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.04.2019 й., 07/19/4300/3032-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
33. Ўзбекистон Республикаси ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси тизимидаги ташкилотлар томонидан етиштирилган кўчат ва ниҳоллар.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 23 августдаги ПҚ-4424-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.08.2019 й., 07/19/4424/3631-сон — 2020 йил 1 январдан кучга киради)
Олдинги таҳрирга қаранг.
34. Ходимлари умумий сонининг камида 50 фоизи ногиронлиги бўлган шахслардан иборат ва ногиронлиги бўлган шахслар меҳнатига ҳақ тўлаш фонди умумий меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг камида 50 фоизини ташкил этадиган ягона иштирокчиси ногиронлиги бўлган шахсларнинг жамоат бирлашмалари ҳисобланган юридик шахслардан, улар учун белгиланган тартибда ажратилган квоталар доирасида товарларни (ишларни, хизматларни) харид қилиш.
35. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг Давлат резиденцияларига хизмат кўрсатиш ва тадбирларни ташкил этиш бошқармаси тузилмасига кирадиган давлат резиденциялари ҳудудларини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш учун ҳукумат қарорлари ва топшириқлари асосида, шу жумладан пудратчилар томонидан, ушбу мақсадларга ажратилган маблағлар ҳисобига товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилиш.
(34 ва 35-бандлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 декабрдаги ПҚ-4544-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.12.2019 й., 07/19/4544/4111-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
36. Давлат ва стратегик буюртмачининг ишлаб чиқариш фаолиятида фойдаланиш учун бошқа етказиб берувчи томонидан маҳсулот етказиб бериш имконияти бўлмаган тақдирда лицензия битимига (шартномасига, контрактига) асосан товарлар (ишлар, хизматлар)нинг интеллектуал фаолият натижалари муаллифидан ёки интеллектуал фаолият натижаларидан мутлақ фойдаланиш ҳуқуқига эга етказиб берувчидан, шунингдек, фан, адабиёт ва санъат асарлари, ижролар, фонограммалар, эфир ёки кабель орқали кўрсатув ёхуд эшиттириш берувчи ташкилотларнинг кўрсатувлари ёки эшиттиришлари каби интеллектуал фаолият натижаларининг ушбу интеллектуал мулк объектларига нисбатан мутлақ ҳуқуққа эга бўлган ягона шахсдан давлат харидлари.
(36-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарорига асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)

Download 34.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling